Тошкент, Сергили 2022 йилда (ФОТО)

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Унда Сергели туманининг ишлаб чиқариш салоҳияти, олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, инвестиция имкониятлари, ҳудудда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, янги иш ўринлари яратиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш масалалари хусусида сўз юритилди.

Сергели тумани ҳокими Ф.Мақсудхўжаев ва бошқалар мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, жамиятда ижтимоий барқарорлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият қаратилганини ва ушбу хайрли ишлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

Ҳоким йирик дастурлардан бири – Сергели туманида 2017-2022 йилларда 500 кўп қаватли уйнинг бунёд этилиши билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилганига алоҳида тўхталди. Бу улкан лойиҳанинг амалга оширилиши қарийб 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади.

Туманда янги транспорт-коммуникация тармоқлари, маданий-маиший объектлар бунёд этиш, ер усти тезюрар метро йўналишлари қурилишини лойиҳалаштириш ишларини жадаллаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда бешта йирик саноат, 144 қўшма, 300 дан зиёдкичик корхона фаолият кўрсатмоқда. Иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, хорижий сармояларни жалб этиш борасидаги изчил чора-тадбирлар натижасида туманда саноат маҳсулотлари, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, экспорт кўрсаткичи динамикаси муттасил ортиб бормоқда.

Ҳудуддаги 7 касб-ҳунар коллежи молия, иқтисодиёт, тиббиёт, енгил саноат, педагогика ва бошқа йўналишларга ихтисослашган бўлиб, жорий ўқув йилида ушбу ўқув масканларини битирган 1 минг 871 йигит-қизнинг бандлиги таъминланди. Коллежларда ўқувчиларнинг давомати, ўзлаштиришини доимий таҳлил этиб боришда хотин-қизлар қўмитаси, педагоглар, маҳалла фаолларининг ҳамкорлиги кенг йўлга қўйилган.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларигажавоб қайтарилди.

sergeli

 

sergeli00

 

sergeli2

 

sergeli23jpg

DIYDORAZIZ.UZ

Мақола 1 575 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*