Сен менинг йўлимни адаштирган қиз

photo_2016-09-16_12-25-04Сен менинг йўлимни адаштирган қиз,
Кўзларимни қамаштирган офтобим.
Сен балки ўзгани севарсан, лекин
Мени ёлғиз этма, кетма Севгилим.

Сени кўрмоқликка ундайди юрак,
Менга бўйсунмайди тўхтамасдан жим.
Сени унитолмай яшасам керак,
Мени ёлғиз этма, кетма Севгилим.

Сенга яқинлашмоқ бунчалар қийин,
Мендан йироқлашма, кетма, кел, гулим.
Фақат бир нарсани истайди кўнгил:
Мени ёлғиз этма, кетма Севгилим.

Сен менинг ёнимда бўлсанг бўлгани,
Орзум армонларга бурма, Севгилим.
Сенсиз яшамоқдан ўлганим афзал,
Мени ёлғиз этма, кетма, Севгилим!

Шоҳрухбек Абдуқаюмов.

«mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 614 марта ўқилган

3 Комментариев для Сен менинг йўлимни адаштирган қиз

  1. Ajoyib!!!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*