Сен мени севмасдан қийнасанг қанча

photo_2016-09-17_14-17-41Сен мени севмасдан қийнасанг қанча,
Сени жазолайман, шунчалар севиб.
Муздек юрагингга муштдек бир парча
Чўғдек хотиралар, кетаман қўйиб.

Сен мендан парвойинг қизғонсанг жоним
Нигоҳимдан куйиб кетсин юзларинг.
Ёр бўлгин, кўксимда бўл кўзмунчоғим
Кетсанг ҳаётимни безар кузларинг.

Энг ширин, энг аччиқ нарса забондир,
Бир ширин сўзингга жон қилгум садқа.
Захарли сўзлардан кўнгил вайрондур,
Мени ранжитиб сўнг, бўлмагин хафа.

Мен сени Лайлидан дейман ортиқроқ
Мажнун севгисидан ишқим мустаҳкам.
Мен сени ўзимдан севаман кўпроқ
Бахтли кунларимга бермагин барҳам.

Тангри бизни тўқнаш келтирган ул кун
Орзу қанотида учди ҳаёллар.
Мени танла, дардга этмагин маҳкум
Майли нима деса, десин аёллар!

Абдурашид қизи.

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 339 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*