Саудиялик куёв тўйидан 2 соат ўтиб ажрашишга ариза берди

8mWEivamvMEsNGHHTLk7Ue4-iUoa8grwСаудиялик эркак рафиқасининг суратлари сабабли тўйидан 2 соат ўтиб ажрашишга ариза берди. Бунга келиннинг никоҳ шартномаси қоидаларини бузгани сабаб бўлган. Шартномага кўра қиз Snapchat, Instagram ёки Twitter каби ижтимоий тармоқларда суратини жойлаштиришга ҳуқуқи бўлмаган, деб хабар бермоқда Daily mail нашри.

«Афсуски, менинг синглим ўз мажбуриятига амал қилмади ва ўз дугоналарига тўй маросимидан олинган суратларни Snapchat орқали жўнатган. Бу кутилмаган оқибатларга олиб келди – куёв ажрашишга қарор қилди», деб ёзди келиннинг акаси.

Таъкидланишича, иккала ёшнинг қариндошлари шу сабабли можаро кўтаришди: келиннинг ота-онаси бу қарорни адолатсиз деб ҳисоблаган, куёвнинг ота-онаси эса уларнинг фарзанди ажрашишга тўлиқ ҳақли эканлигини важ қилган.

Kun.uz

Мақола 1 218 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*