Ўзбекистонлик олим: Cаратон касаллигини оддий тумов каби даволаш имконияти туғилади

69b5f85da08d181d48515c6d41e3e0a5_XL

Ўзбек олимлари бир қатор латвиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда саратон касаллигига қарши дори воситаси устида иш олиб бормоқда, хабар беради Спутник Латвия нашри. Бу ихтиро илк марта июл ойида маълум қилинган эди. Ҳозирда бу восита олимлар томонидан синов жараёнида. Агар бу восита синовлардан муваффақиятли ўтса, саратон касаллигини оддий тумов каби даволаш имконияти туғилади, дея хабар бермоқда Янги Дунё сайти.

Ўзбек олимлари бир қатор латвиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда саратон касаллигига қарши дори воситаси устида иш олиб бормоқда, хабар беради Спутник Латвия нашри. Бу ихтиро илк марта июл ойида маълум қилинган эди. Ҳозирда бу восита олимлар томонидан синов жараёнида. Агар бу восита синовлардан муваффақиятли ўтса, саратон касаллигини оддий тумов каби даволаш имконияти туғилади.

Янги дори воситасининг ихтирочиси ўзбекистонлик олим Рустам Нуриддинов бир неча йил муқаддам Латвия органик синтез институтида мелдоний (мелдронат) метаболик воситасини ихтиро қилган эди. Бу дори воситаси 2012 йили Россия Федерация томонидан ҳаётий зарур ва муҳим дори воситалари рўйхатига киритилган. Энди эса ўзбек олими яқин вақт ичида саратонга қарши қўлланиши мумкин бўлган дори воситасини патентлаш арафасида турибди.

Кимё фанлари доктори ва айни дамда Ўзбекистон-Латвия “Rigard Farmsintez” қўшма корхонаси директори Рустам Нуриддиновнинг таъкидлашича, янги усул билан даволовчи воситани рак ҳужайраларига етказиш даражаси 3-5%дан 95%гача оширилади. “Энди саратонга чалинган беморларга кимётерапия даволаш усулидан фойдаланишларига ҳожат қолмайди. Бемор дори воситасини капсула шаклида қабул қилади. Бу восита тумов вирусларига қарши курашиш принсипи билан ишлайди. Бу янги ихтиро устида Ўзбекистон ва Латвия олимларидан ташқари канадалик мутахассислар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишган, тадқиқот ишлари Шветсарияда ҳам олиб борилган. Айни дамда бизга қоронғу бўлиб турган нарса бу даволаш муддати қанча вақтни олишидир. Бу ҳақида биз синов муддатлари тугагач аниқ бир маълумотга эга бўла оламиз”, — дейди доктор Нуриддинов.

“Ўзбек олимлари, хусусан, профессор Рустам Нуриддиновнинг ютуқлари ҳақиқатда одамни ҳайратга солади. У бизнинг институтимизда ишлаган. Лекин таъкидлаш жоизки, янги восита саратоннинг ҳар қандай кўриниши билан кураша олмаса-да, бу касалликнинг кўплаб турларини даволай олиш салоҳиятига эга бўлади”, — дейди органик синтез институти раҳбари, Латвия фанлар академияси академиги Ивар Калвинш.

Унинг айтишича, агар мана шу тадқиқот натижаси муваффақиятли бўлса, ўзбек олими ҳатто Ғарбда ҳам ҳали ўйлаб топилмаган янги дори воситасини дунёдаги барча беморлар учун тақдим этган бўлади.

 

Мақола 1 102 марта ўқилган

6 Комментариев для Ўзбекистонлик олим: Cаратон касаллигини оддий тумов каби даволаш имконияти туғилади

  1. Ollohim qo‘llasin shu insonni. Zero bu dori bizning yurtimiz farzandining butun dunyoga taqdim etgan O‘zbekcha iltifoti bo‘ladi.

  2. Мингдан минг рахмат Оллох кулласин. Канча инсонларга умид бергани учун!!!!

  3. Албатта бу табий , чунки биз улуг олимлар сулоласи Узбек элимиз,Бизнинг Ватан олимлар юрти, конимизда не не буюк алломалар кони бор, Келажаги буюк давлат фукороларидан бундан ками чикмайди,,,,

  4. омад тилаймиз, тезрок ва арзонрок нархда халкка такдим этсин

  5. Аллох ишларингизни бароридан беринсин. Мени окам 7 йилдан бери шу хасталикка чалинган орка пешобни олдидан огриги колмаеди етти йил булди бирорта ердам килиш мумкинм.

  6. Оллох узи қулласин

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*