Одамлар нега самимий севгини, қувончни ҳис қилмай, ишдан ҳаётдан безишади

samimiy sevgiБорган сари кишилик ҳаёти тундлашиб бормоқда. Масалан, буюмлар одамлар билан самимий муносабатлардан кўра қимматроқ ва муҳимроқ бўлиб бормоқда. Ягона, ҳақиқий муҳаббат ҳақидаги гап-сўзлар тобора эриш туюлиб, ҳатто кулгини келтиради.

Нега тоза ҳиссиётлар ўтмаслашиб боришини 1958 йили немис психоаналитики Эрих Фромм тушунтиришга ҳаракат қилган. У бунинг 5та сабабини келтирган.

Умид қиламизки, қуйидаги сўзлар кишиларнинг атрофдаги оламга бўлган муносабатини яхши томонга ўзгартириш учун туртки бўлади.

  1. Моддий нарсалар ва бойлик йиғишга интилиш – ҳаёт мазмунига айланиб қолди

Доим тўкин ҳаётда яшаш истаги одамзодни тўғри йўлдан оздирди. Агар америкаликдан жаннатни тасвирлаб бер, деб сўралса, у ҳойнаҳой чек-чегарасиз дўкон, унинг турли-туман маҳсулотлари ва уларни сотиб олишга етарли пул ҳақида гапириб берса керак.

  1. Одамлар ўз ишларини яхши кўришмайди

Кўп ҳолларда одам ўзи умуман қизиқмаган иши билан шуғулланади. Худди қопқонга тушиб қолгандек, асосий қувватини ўзига алоқаси бўлмаган, ўзи ёқтирмаган ишга сарфлайди. Масалан, сотувчилар тарқатилиши лозим бўлган бемаъни маҳсулотни харидорга ҳожати бўлмаса ҳам ва бунинг учун уни ёмон кўришса ҳам сотишга уринади.

  1. Бозор иқтисодиёти шахсий ҳаётни ҳам эгаллаб олган

Шунинг учун бир қарашда ҳаётимиз бозорда маҳсулот алмашинишга ўхшаб кетади. Одамларни бошқариш билан шуғулланадиганлар маълум маънода ўз виждонини сотишга мажбур бўлади. Ва уларнинг инсоний қадри бозорда уларга тўланадиган нарх билан ўлчанади. Уларга бўлган эҳтиёж сўнса, тўлмаган кўнгиллари билан ёлғиз қолишади.

  1. Севги-муҳаббат ноёб ва камёб бўлиб қолди

Биз ўзимизча тез-тез ошиқ бўламиз, осонгина ёлғон севги тасаввурларига бериламизу, аслида ҳақиқий, чуқур туйғуларни ҳис этмаймиз. Чунки биз моддият билан ҳаддан зиёд боғлиқмиз ва ишимиз, пуллар ва мақсадга эришиш воситалари ҳақида жудаям қайғурамиз. Замонавий жамият фаолиятини муваффақият билан юритиш мақсадида биз ўта билимли, ақлли одамлар синфини ташкил этдик, бироқ уларнинг ички олами ниҳоятда хароб аҳволда.

  1. Кўпчилик учун тенглик бу – бир хиллик.

Агар одам бошқалардан фарқли бўлса ўзини тўлақонли деб ҳисоблай олмайди. Аслида тенгликнинг моҳияти бир инсон бошқа инсоннинг мақсадга эришиш воситаси бўлиши мумкин эмаслигини назарда тутади. Бу дунёда ҳар бир инсон ўзгача олам.

Хўш, булардан қандай хулоса қилиш мумкин? Энг муҳими, бизнинг бахт ҳақидаги тасаввурларимиз чексиз-чегарасиз истеъмолда эмас, балки аввало ҳақиқий, ғайратли, ижодий алоқалар, ўзига, табиатга ва одамларга эътибор ва илиқ муносабатдан иборат бўлмоғи лозим. Бахт ғам-аламни ҳам инкор этмайди. Асосийси, инсон қайғура олдими, демак у яшаяпти.

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 366 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*