Самарқанд вилоятида қурол-яроғлар яширилган ўра топилди

3f4acbe07864846e35c557b1710d34ddЎзбекистон хавфсизлик ходимлари Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Пўлат Дарғом маҳалласида қуроллар яшириб қўйилган ўрани аниқлашди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар бермоқда.

Тергов маълумотларига қараганда, ўра 1996 йилда Каттақўрғон шаҳар артиллерия бригадасида хизмат қилган собиқ ҳарбий ва унинг қариндоши томонидан қазилган. Ўранинг чуқурлиги бир метр бўлиб, унинг тепаси  ғилдиракли вагон билан тўсиб қўйилган.

«Ўрадан қурол мойи билан мойланган, ўраб қўйилган жанговар ҳолатдаги қурол-яроғлар топилди. Оператив ходимлар ўрадан иккита АК-74 автомати, турли калибрдаги 79 дона патрон ва иккита АК-74 магазини, уч дона тротил шашкаси, тўрт дона қўл гранатаси портлатгичи ва тўрт дона РГД-5 ва Ф-1 гранаталарини топишди», — деди куч тузилмаларидаги манба.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

SOF.UZ

Мақола 2 902 марта ўқилган

1 Комментарий для Самарқанд вилоятида қурол-яроғлар яширилган ўра топилди

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*