Самарали ишлашнинг уч усули

самарали-720x350Муҳим ишларни бажаришга вақт етишмаслиги деярли ҳар биримизни қийнаб келади. У ишдан бу ишга ўтиш, эрталабдан кечгача ишлаш самарадорликни пасайтиради. Охир-оқибат мўлжаллаган ишларингизнинг ярмини бажара оласиз.

Хўш, иш самарадорлигини қандай ошириш мумкин?

Мўлжални асосий мақсадга қаратиш

Деярли ҳар биримизнинг олдимизда ҳар куни қатор ишларни бажариш вазифаси туради. Аслида эса уларнинг аксарият қисми унчалик ҳам муҳим бўлмайди ва тезлик билан бажариш ҳам талаб қилинмайди. Лекин биз кун тартибимиздаги энг енгил деб ҳисобланган вазифаларга дарҳол ёпишамиз ва бор кучимизни ўша ишларни бажаришга сарфлаймиз. Бу одатдан қутулиш даркор. Яхшиси, ҳар куни кечқурун эртага бажаришингиз лозим бўлган энг муҳим иккита вазифани белгилаб олинг. Қайси ишларни кейинроққа суриш мумкин, қайси ишлар ортиқча вақтни олади, аниқлаб олинг. Мана шу оддий услуб сизнинг тез орада иш самардорлигингиз ошишига сабабчи бўлади. Маошингиз кўтарилишини, раҳбарингиз эътиборига тушишни хоҳлайсизми? Мана шу усулдан фойдаланинг.

 Вақтингизни беҳуда ишларга сарфламанг

Кунлик иш жадвалингизга яхшилаб эътибор қаратинг. Вақтингизни оладиган нечта йиғилиш, телефонда суҳбатлашиш, майда-чуйда суҳбатлар бор? Шуларни эътиборга олинг ва кераксизларидан воз кечинг. Атрофингиздаги дўстларингизни ҳам ҳисобга олинг. Ҳар бир инсоннинг атрофида маълум бир тоифадаги кишилар бўлиб, улар ҳаётингизга ҳеч қандай янгилик олиб киришмайди – улар билан шунчаки ўзингиз уларсиз ҳам жуда яхши биладиган инсонлар, янгиликлар ҳақида гаплашасиз холос. Бундай бекорчи гапларнинг нима кераги бор? Қадрдон дўст мақоми уларга ҳаётингиздаги қимматли вақтингизни олиш ҳуқуқини бермайди. Сизга ҳам бировларнинг вақтини олиш ҳуқуқи берилмаган. Шундай экан, вақтингизни беҳуда валақлаш билан ўтказманг. Бундай суҳбатларга чек қўйинг. Вақтингизни сиз учун фойдали инсонлар билан ўтказинг.

Имкониятларингиз чекланганини ҳисобга олинг

Ҳар бир ишни бажариш учун маълум миқдорда руҳий қувватингизни сарфлайсиз. Руҳий қувватингизга худди овқат ёки сув захирасидек қаранг. Руҳий қувват ҳам тамом бўлишини ёдда тутинг. Эрта тонгдан ишга киришиб бир дақиқа ҳам дам олмасдан ўша ишни бажарсангиз, куннинг иккинчи ярмида бажарадиган ишингиз унмайди. Бунинг учун эса бир қоидага риоя қилиш лозим: дам олинг. 45/15 услубидан фойдаланинг. Бунда 45 дақиқа вақтингизни ишни бажаришга, 15 дақиқа вақтингизни дам олишга сарфланг. Озгина дам олишдан сўнг ишлаш осонроқ бўлади.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

Мақола 338 марта ўқилган

1 Комментарий для Самарали ишлашнинг уч усули

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*