Руслар ва турклар жар ёқасида

photo_2016-12-27_21-06-50

Алина Голушова “Руслар ва турклар жар ёқасида” номли мақоласида қайд этишича, Туркияда Россия элчисининг ўлимидан сўнг Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашуви унчалик узоқ муддат давом этмайди, деб ёзади telegraf.uz.

Сурия бўйича келишувдан сўнг Москва ва Анқаранинг яқинлашуви Туркия мададидан қуруқ қолган Суриядаги сунна исёнчилари учун асло тўғри келмайди. Москва ва Теҳрон Б.Асад раҳбарлигидаги алавияликлар ҳукуматини сақлаб қолишдан манфаатдор бўлиб туришибди. Туркия эса бу режимга қарши чиққан ҳолда исёнчиларни қўлламоқда.

Сурия можароси борасида келишмовчиликлардан ташқари тарафлар ўзгача қарайдиган сабаблар ҳам мавжуд. Биринчидан, Туркия ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлаётган Кипр масаласи. РФга эса Кипрнинг амалдаги мақоми маъқул бўлиб турибди. Иккинчидан, Қрим масаласи. Қрим татарлари туфайли Туркияга жуда катта босим ўтказилаётгани учун ҳамда Туркиянинг қўллаб-қувватланиши Кремлнинг норозилигига олиб келмоқда. Учинчидан, арман-озар можаросида Туркия ва Арманистон ўртасида низо мавжудлиги учун турклар Озарбойжонни қўлламоқда. Россия эса Арманистон тарафида бўлиб, гўёки ўзини Тоғли Қорабоғ можаросида тинчлантирувчи томон сифатида намоён қилиб келмоқда.

Экспертларнинг фикрига кўра, бугун бўлмаса, эртага, албатта, РФ ва Туркия ўртасида янги можаро пайдо бўлади. Туркияда Россия газининг энг йирик импортчиси бўлган «Akfel» компаниясини миллийлаштириш икки давлат ўртасида янги газ можароси бошланишига сабаб бўлиши мумкин. Ёки “Турк оқими” деб аталувчи газ қувури йўналиши бўйича низо келиб чиқиши мумкин. Ушбу лойиҳанинг қурилиш ишлари дастлабки даврдан бошлаб иккала томон ўртасида кўплаб муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлган.

Оставить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *