Бугун 30 сентябрь куни Россиянинг Америкадаги элчихонасига жангарилар ҳужум уюштиришни мўлжаллашган!!!

ELChIXONA-ROSSIYaШу ҳақда Россиянинг Америкадаги элчихонаси матбуот котиби Юрий Мельник АҚШ да яшайдиган ёки сайёҳ сифатида бу мамлакатга ташриф буюрган россияликларни жиддий огоҳлантирди. Уларга элчихона сайти орқали одам кўп йиғилган жойларга яқин бормаслик, доимо сергак туришни маслаҳат берди.

Расмий хабарларга кўра, «Мусулмон олимлар халқаро иттифоқи» деб номланган ташкилот бошкотиби, «Мусулмон биродарлар» жангарилар гуруҳи раҳбарларидан бири Юсуф аль-Кардавий барча тарафдорларини айнан 30 сентябрь куни, жума намози ўқилгандан сўнг кун давомида «Нафрат куни» ташкил этишга чақирган. Улар бу акция ёрдамида Алепподаги авиазарбалар учун Россиядан шафқатсиз қасос олишни мўлжаллашган.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрб куни Сурия армияси ва жангари гуруҳлар, мухолифатчилар ўртасида тузилган яраш битими муддати якунлангач, Россия қирувчи самолётлари Сурия армияси билан ҳамкорликда Алеппо шаҳридаги дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилар гуруҳи, мухолифатчи партиялар ҳарбий бўлинмаларига қарашли объектларни бомбардимон қила бошлаган. Бомбардимонлар ҳозир ҳам давом этмоқда. Афсуски, бу авиазарбалар оқибатида асосан тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлмоқда.

Манба: HORDIQ.UZ

Мақола 578 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*