Райҳоннинг ити, Тамиланинг иштони, Нилуфар Усмонованинг кўкраги ва учинчи минг йилликнинг ечимсиз муаммосини ҳал қилолган ўзбек олими

2-580x580Ўзбек математиги Шокир Давлатов эса бу муаммони ҳал қилган кўринади. Бизга, яъни, математика фанидан йироқ инсонларга, бу кашфиёт моҳияти бироз тушунарсиз бўлиши табиий. Лекин жаҳон оммавий ахборот воситалари орқали билдирилаётган фикрларга қараганда, қаршилик олимнинг оламшумул ғалаба ва эътироф ёқасида тургани сезилиб турибди.
Аслида, 2014 йили қозоғистонлик олим ҳам шу муаммони ҳал қилдим, деган даъво билан чиққан экан, аммо унинг ечимидан камчиликлар топилган. Ажабмас, ўзбек тадқиқотчисининг неча йиллик изланишлари дунё экспертлари томонидан тан олинса ва бошимиз яна бир бош юксалса ғурур ва фахр ила.

Қуйидаги айтадиганларим эса, ўзбек журналистларига.
Ҳурматли ўзбек матбуоти вакиллари, азиз қаламкашлар. Сизлардан,илтимос, шу Инсон билан, қаршилик олим Шокир Давлатов билан суҳбат уюштиринглар.
Шу мавзуни Лоланинг қизил кўйлагидан бўй кўрсатган чиройли оёқлари ва ялонғоч беллари ҳақида қанчалар ютиниб-ютиниб ёзган бўлсангиз, шунчалар илҳом билан ёзинг. Фахрланиб ўқийлик.
Ўзбек олимининг ҳаёти ва фаолиятини ёритишга Канизанинг йўқолган телефони неча пул туришига қанчалар қизиқиш ва меҳр билан ёндошган бўлсангиз, ана шундай иштиёқ билан киришинг. Миллат ўз қаҳрамонини яқиндан танисин.
Шокир Давлатов ихтироси моҳиятини бизга «Уммон»ни нима еб, кийишни ёқтириши, Жасур Умировни тўйи қачон бўлиши, Муниса Ризаева касалхонага нима сабабдан тушгани ва у ерда нималарни бошидан кечирган ҳақида қанчалар батафсил ёзган бўлсангиз, шунчалар содда ва атрофлича ёритиб беринг.
Биз ҳам бутун дунё математиклари «эплолмадик, эплолмаймиз хам» деб қўл кўтарган ва лекин ўзбек олими ҳал қилолган масала инсониятга нималар беришини англаб етайлик.
Чет элда билдирилаётган фикрларга қараганда, Шокир Давлатов математика фанида янги саҳифа очадиганга ўхшайди.
Ва бу мулоқотдан бизни хам баҳраманд қилинг. Яйраб, мазза килиб, ўқийлик.
Эртами, кечми дунёнинг турли бурчакларидан журналистлар келиб, Шокир Давлатовдан интервью оладилар, унинг ҳаёти ва фаолиятини кенг ёритишга тушадилар. Ё уларнинг мақолаларини таржима килиб берсангизлар маъқулроқмикан?! Нима дедингиз?!
Ҳеч йўқса, шу мавзуда биринчи бўлинглар, илтимос.
Ишонаверинг, сиз бу суҳбатни уюштиргунча, очеркни битгунча, эссеингизга нуқта қўйгунча, сиз «ижод» килишни ёқтирадиган шоу бизнес оламида айтарли янгилик бўлмайди ва ҳеч нимадан қуруқ қолмайсиз.
Қаршига бориб келгунингизгача ҳам, Райҳон итини бағрига босиб, ҳалиям эрга тегиш орзусида яшаётган, ҳамон суратга тушаётган, Шароф Муқимов ўзида йўқ истеъдодни Ишанининг эҳтирослари эвазига қоплашга ҳаракат килаётган, Шоҳруҳхон ва Асал бир бирларига нозу фироқ қилиб юрган бўлади.
Тамилани уйини қўриқлаб ўтиришларингизга эса ҳожат йук. Бир марта туширилган иштоннинг иккинчи марта хам ечилишига ҳеч ким кафолат беролмайди, азиз қаламкашлар!!! Ҳар қалай сиз ва бизнинг олдимизда…

Фотиҳ Султон саҳифасидан олинди.

Sof.uz

Мақола 10 977 марта ўқилган

17 Комментариев для Райҳоннинг ити, Тамиланинг иштони, Нилуфар Усмонованинг кўкраги ва учинчи минг йилликнинг ечимсиз муаммосини ҳал қилолган ўзбек олими

  1. Дилшод Кадирович // Октябрь 19, 2016 в 9:15 пп // Ответить

    Эээ булараканку!!!

  2. Qoyil, bo’lar ekanu! Aytish kerak deganlaricha boru-a!

  3. Eee qoyil kim bo’sayam maqolani egasi bo’larkanu

  4. Yitib qo’yibsizu, yashavor azamaaat. Gazini bos!!!

  5. Zur oka molodtsi shunaqa masalalani obchiqish kerak edi

  6. Haaiqiy maqola böpti! Yashavorin! Shoubizdan foyda yo,qanchadan qancha ijodkorla bor,el tanimagan,ana shulani elga tanishtirsin bu jurnalistla!

  7. Ertaro yozish keregidi. Be etibormiz. Be etibordan esa qo’rqish kere ☺

  8. Долзарб мавзуни чиройли тарзда кўтарибсиз. Рахмат!

  9. Daxshat yozilibdi lekin. Haqiqatan ham shunaqa shou biznes vakillarini 10 tasidan 1ta ilm-fan vakilini ólsa òligi ortiq.

  10. Kim u wokir davlatov nima balola yozgansilaye

  11. Асилзода екансанку фаросат йо екан бало йозилмаган ботта окисен чунасан

  12. Молодцы? Вот где масала кундаланг стоить.

  13. Shokir Davlatov ming yillik masalalardan birini yechgani tõğrisida mart yoki aprel oyida «Daryo» ning internet sahifasi õqigandim. Shundan keyin bu mavzuda bitta yoki ikkita maqola yozdi. Bu masalaning yechilishi bizning ğururimiz,bizning iste’dodimizni yana bir marta isbotlar edi. Lekin na «Daryo» internet nashri na boshqa internet nashrlari bu haqida boshqa yozmadi. Biz masala tõģri ishlanganmi notõğri ishlanganmi xabarimiz yõq. Balki mahalliy matbuot nashrlari bu haqida yozgandir lekin men gazeta õqimayman. Muallif aytganidek nuqul shou biznes vakillaridan intervyu olishni oylab kutgandan kõra bir bor Shokir akadan intervyu olishsa yaxshi bõlardi.

  14. Azizlar hafsalangizni pir qilmoqchi emasman.Lekin Shokir Davlatov taklif qilgan yechim noto’g’ri.Buni menga UzMUda bizga dars o’tadigan matematika ustozimiz aytgandi.Lekin masalaga yaxshi yondoshgan

  15. Manga unisiyam bunisiyam qiziq emas Janob davletov echkanidayam bu masalani hech narsa uzgarmas edi kim kere bu masalani echimi Hayotta bundanam vajniy masalalar Bor !!!!!!!

  16. Xaqiqatdanxam Vatanimiz faxrlarini yozinglar sportchilar, olimlar o’z kasbiga mexr bn yondashadigan xunarmandlar usta memorlar kammi disizlar judayaam kop shular xaqida yozsalariz yaxshi bolarmidi

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*