Диққат, тезкор хабар! Қундуз шаҳри тўлиқ террорчилар қўлига ўтди!..

TOLIBONКеча дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» радикал гуруҳи Афғонистондаги Қундуз шаҳрининг бир нечта туманларини эгаллагани ҳақида хабар бергандик. Бугун эса жангарилар шаҳарни тўлиқлигича ўз назорати остига олди. Шаҳардаги губернаторлик офиси ва ҳукуматга қарашли бир неча бинодан ташқари Қундуз юз фоиз жангарилар қўлига ўтди. Маълумот беришларича, Афғонистон армияси ва террорчилар ўртасида жанглар давом этмоқда. Аммо ҳукумат армияси баъзи ҳолатларда террорчилар ҳужумига дош бера олмаётган манзаралар ҳам кўзга ташланяпти.

Қундуз шаҳрини ўтган йили ҳам «Толибон» гуруҳиўз ихтиёрига олганди. Аммо орадан маълум вақт ўтиб ҳукумат армияси шаҳарни тортиб олган.

Афғонистоннинг бошқа ҳудудларида эса дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилари ҳам қонли жанглар олиб бораётгани ҳақида хабарлар бор.

HORDIQ.UZ

Мақола 1 236 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*