Қотилликка қўл урган “қиз”

1448982584_90eb3843a10f78d3a788363b990724c6a128133fd8062b4c499a4cce4606e125d466f3ce3d1e95141208-1Ҳафтанинг тўртинчи куни эди ўшанда. Ходимлар билан ҳар галгидек навбатдаги газетанинг режаси хусусида суҳбатлашиб ўтирганимизда бехосдан эшик тақиллаб қолди. Киринг, дея эшик ортидаги кишига рухсат этсак-да, у каминанинг исм-шарифини айтиб, беш дақиқага ташқарига чиқишимни илтимос қилди. Дарҳол эшикни очиб қарасам, эшик ортида 35-40 ёшлардаги озғиндан келган бир аёл қўлимга бир хат тутқазди ва менга ўқиб чиқинг ҳаммаси шунда ёзилган деди-да шитоб билан хонадан чиқиб кетди. Бир ой, икки ой ҳатто йил бўлса-да ундан дарак йўқ. Унинг бу ерга нима мақсадда келганини билмадиму фақат хатдаги “Қилган ишимдан пушаймонман!” деган жумлалар менга ҳеч тинчлик бермади. Ахири нотаниш аёлнинг сарғайган мактубини сиз азиз газетхонлар билан биргаликда ўқишни лозим топдим.
— Мактабда яхши ўқидим. Олий даргоҳда ўқиш ниятим бор эди. Мактаб аттестатни қўлга олгач уч дугона пойтахтга ўқиш учун йўл олдик.
— Дугоналарим шу йилнинг ўзидаёқ талаба бўлишди. Менга эса талабалик насиб этмади. Қишлоққа қайтишни ўзимга эп кўрмадим. Боиси ота-онам ўқиш учун фақат бир йилга рухсат беришган эди. Пойтахтдан иш топиб ишламоқчи бўлдим. Бу орада эса Содиқ деган бола билан танишиб қолдим. У мени ишга киритмоқчи бўлиб тўрт ой алдаб юрди. Бу орада (лаънатлар бўлсин у билан танишган кунимга!) Нотаниш шаҳарда қийналиб кетдим. Ахири қишлоққа қайтдим. Бу ҳақда ота-онамга оғиз очмадим. Кунлар ўтавергани сайин вужудимда яна бир юрак ура бошлаганини сездим. Содиқни излаб яна пойтахтга бордим. Лекин уни топа олмадим. Ахийри гинеколог шифокорларга учрадим. Минг афсуски уларнинг барчаси битта сўзда туриб олишди: — ҳомила беш ойлик бўлган. Уни олиб ташлаш ўта хавфли. Сиз ҳомилани олиб ташлашдан олдин унинг отасини топинг! – дейишди.
Ота-онам олдида юзим шувут бўлмаслиги учун қорнимга қайнаб турган чойнакни босдим. Фойда бермади, сўнг ошхонадаги газ баллонни кўтардим. Қолганини эслолмайман.
Бир маҳал кўзларимни очсам шифохонадаман. Шифокорларнинг айтишига қараганда энди оналик менга насиб қилмас экан. Ҳаётим издан чиқди. Уч маротаба турмушга чиқиб ажралдим. Ахири тақдирга тан бердим. Алдоқчи инсонлар кўп экан дунёда. Энди эркак зотини кўрсам тутақиб кетаман. Гўё уларнинг барчаси алдамчидек кўринади кўзларимга. Мен эса ўзимни ким деб аташга ҳам бир сўз топа олмайман. Кўзларим жуда кеч очилди. Кеч… “Саодат”
Эҳ, Саодат, Саодат. Қотилликка юз тутиб энди пушаймон қилаяпсан шекилли. Ўйламай босилган бир қадам сени шу кунларга солди-я!!! Аслида бу Яратганнинг энг олий жазоси сенга! Чунки бу дунё ҳисоб-китобли дунё. Қачондир қилинган хато йиллар ўтиб вулқондек отилиб чиқиши шубҳасиз. Ҳа, бу оддий ҳақиқатни Саодатга ўхшаганлар эса фақат ғишт қолипдан кўчгандагина афсус чекишади.
Ҳомилани олдириш – қотиллик! Унга юз тутганлар эса икки дунёда ҳам бахтли бўла олмайдилар. Бу борада гапирса гап кўп. Аҳён-аҳёнда бўлса-да қўлоғимизга фалонча қишлоқда фалон қиз ҳомиладор бўлиб қолдибди деган узун-қулоқ гапларни эшитиб қоламиз. Хўш. Нега? Нима сабабдан? Албатта бунинг боиси бор. Ҳамма гап – тарбияда. Қаердаки тарбия ўз ҳолига ташлаб қўйилган бўлса ўша ерда ана шундай жирканч ишлар содир этилади.

Нурия ПЎЛАТОВА

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 4 126 марта ўқилган

1 Комментарий для Қотилликка қўл урган “қиз”

  1. Кудрат Мирзаев // Август 9, 2016 в 9:32 дп // Ответить

    Бунақа ахмоқ қизлар ва виждонсиз йигитлар бор, лекин ҳамма нарса ўз қўлингизда эди!!!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*