Қўшнилар… (Бўлган воқеа)

Young woman in pain

Young woman in pain

Орифжон қўшнисининг уйи эшиги олдидан ўтар экан уй ичидан чиқаётган аёл кишининг инграши унинг эътиборини тортди. Неча кундан бери кўринмаган Махфуза уйда ўзи ёлғиз яшар, турмуш ўртоғи анча йиллар олдин Россияга ишлаш учун кетган. Ҳалигача уйига қайтишни истамайди.

Эшик очиқлигидан ҳайратланган Орифжон ичкарига кирди. Овоз эшитилаётган томонга қараб юра бошлади. Айвондан ўтиб, ичкари хонага кирар-кирмас йўталди. Ичкаридаги овоз эса тўхтай демасди. У эшикни очиб не кўз билан кўрсинки Махфуза ерда узала тушиб ётиб олиб, қорнини маҳкам ушлаб оғриқдан инграб ётарди. Орифжон югуриб унинг олдига борди ва “Нима гап? Нима бўлди?” дан нарига ўтолмай қолди. Аёл кўзини зўрға очганча, ҳаста товуш билан нимадир деб ўзидан кетди…

Шифохонага олиб борилган Махфуза очликдан азоб чеккани ва неча кундан бери туз тотмагани маълум бўлди. Буни эшитган Орифжон шунча пайтдан бери қўшнисининг холидан хабар олмаганига ич этини ерди. Бир мартта бир коса бўлсин овқат чиқартирмагани учун аёлини ҳам койирди…

Россияда анча вақтдан бери ишлаб топган пулларини ҳавога совуриб юрган Собирнинг телефонига хабар келди. “Тез етиб келинг. Аёлингиз сизнинг касрингиз ва одамларнинг эътиборсизлиги туфайли очлик азобида бу дунёни тарк этди. Қўшнингиз Ориф!”. Ароқ тутган қўллари титраганча жим қолганига эътибор бермай Собирнинг улфатлари “Янгисидан бор…” дея кейинги латифани айтишга чоғланишарди…

Мақола 7 448 марта ўқилган

8 Комментариев для Қўшнилар… (Бўлган воқеа)

  1. Эээ уша кушнини айасини…тарбия берган

  2. Haqiqatda uzoro ekan bizani zamonda oclidan uladigan holat yo keyin odam faqat suv icib turib 30kundan ortiq yawawi mumkin

  3. Juda achinarli. Bu ayolning o’z qarindoshlari yo’qmikan?

  4. Бу аёл ўзини бокишга ишласа булмайдими

  5. хуллас бу ибратли хикоя холос хаетда бундан баттари бор. елгиз аелни уйига нега кирганига тушунмадим.

  6. Нима булганда хам бу аёл шу даражага етгунча караь турмасдан узи харакат килиб, уз корни учун нон топиши ерак эди…

  7. Toppa togri yuqoridagi mulohazalarga qoshilaman, lekin chuqurroq mulohaza qiladigan bolsak, bundan bir birimizga, atrofdagilarga nisbatan oqibatli va etiborli bolishimiz kerak degan hulosaga kelishimiz mumkin.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*