Қўшиқларимиз савияси қай даражада?!

photo_2016-09-26_08-59-48Доно халқимиз “Оғзига келганини демоқ нодоннинг иши” деб бекорга айтмаган.
Телевизорни ёқарканмиз маъно-мантиқсиз қўшиқни эшитиб тезда бошқа каналга бураймиз.
“Жонли айтиш қўлингдан кемайдими, ҳеч бўлмаса, маънолироқ, менталитетимизга мос келадиган қилиб куйла!” — дегинг келади.
Ҳозир бир қўшиқни сал ёқтириб тингласанг, эртага бу қўшиқ аслида чет эл хонандасидан ўғирланганлигини эшитиб, бу қўшиқни бошқа тингламай қўяди киши.
Шу ўринда нега чет эл эстрадаси гуркираб ривожланяпди-ю, биз улардан анча ортда қолаябмиз деган савол туғилади.
Буни икта оддий сабаби бор:
1.Чет элда фонограмма айтган хонандани хонанда ҳисобламайдилар;
2.Чет элда қўшиқ “ўғирланмайди”. Ҳамма нарса янгича уларда.

Шу ўринда “Бугун фалон минглик кўйлак тиктирибди, консертида фалон дона кийим кийипди” деганини кўп эшитамиз.
Агар ҳақиқий санъаткор бўлсанг, халқ сени борингча ардоқласин, овозингни, санъатингни севсин.
Машхур бўлиш осон — севимли бўлиш қийин!
Танқид ҳам ўз йўлига.
Бизнинг юртимизда ҳам битта кийимни алмаштирмай, консерт залларида бир неча соат давомида жонли ижрода куйлайдиганлар бор. Улар билишадики, халқ уларнинг санъатини қадрлайди ва севади.
Агар айтилган қўшиқ инсонларнинг дардига озгина бўлсаям малҳам бўлса мақсадга эришилган бўлади.
Чунки, ҳаётда идеал нарсани ўзи йўқ. Одамлар адабиётдан, санъатдан таскин қидиришади.
Агар санъатдан ҳам адабиётдан ҳам тополмаса, қаердан таскин олишади?

Олима Орзиқулова.

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 322 марта ўқилган

3 Комментариев для Қўшиқларимиз савияси қай даражада?!

  1. O’zimni baxtimga o’zim sog» bo»lay!
    Hurmat bilan o’zim 🙂

  2. Agar qo‘shiqchilar mani she’rlarimni kuylashsa o‘lmas asarlar qoladi ulardan. Shunaqa deb xursand qilay o‘zimni?

  3. Olimaxonning ijodlari juda go’zal va betakror. Ularning san’atkorlar haqida bildirgan fikrlariga to’laligicha qo’shilaman. Ijodlariga omad!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*