Рамазон Қодиров тинчликни бузувчиларни отишга чақирди

bf9f7f20e6d45c46380f64438a6c5154Чеченистон президенти Рамазон Қодиров республика тинчлигини бузувчиларни отишга даъват қилгани ҳақида “Новая газета” “Грозний” телеканалига асосланиб хабар бермоқда.

Қодировнинг овозини ушбу ҳавола орқали ўтиб тинглашингиз мумкин. Бу овоз айнан Чеченистон раҳбарига тегишли эканлиги расман тасдиқлангани йўқ.

27 сентябр куни “Грозний” телеканалидаги кўрсатувда йўллардаги ҳалокатлар, наркомания ва ноқонуний алкогол савдоси муаммолари кўтарилган. Рамазон Қодиров сўз олар экан, маст ҳайдовчиларни белига мина боғлаган маҳкумга қиёслаган.

Аудиоёзувда Қодиров “Чечен республикасининг тинчлигини ким бузса, итдек отиб ташланади. Қонунийми, қонуний эмасми… ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Отилади! Тушундингизми? Ассалому алайкум ва муаммо йўқ! Мана шунинг ўзи қонун!”-дейди.

SOF.UZ

Мақола 469 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*