«Қизил телефон» деб номланувчи фавқулодда алоқа тизимидан нима мақсадда фойдаланишди?

photo_2016-12-21_14-08-07

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти «қизил телефон» деб номланувчи Москва ва Вашингтон ўртасидаги телефон алоқасини таъминловчи воситадан фойдаланган. Бунга Россияни Қўшма Штатлардаги президентлик сайловига аралашиш оқибатларидан огоҳлантириш мақсади сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда NBC News янгиликлар дастури Американинг юқори лавозимли мулозимига таянган ҳолда. Бу ҳақда kun.uz нашри ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, шу билан Америка ҳукумати, Обаманинг Хитойда бўлиб ўтган G20 саммити чоғида берган баёноти жиддийлигини исботламоқчи бўлган. Мулозимнинг айтишича, АҚШ раҳбари октябрь ойидаги ўша мулоқотида «қуролли тўқнашув» сўзини ишлатган.

«Қуролли тўкнашувларга доир халқаро ҳуқуқ меъёрлари киберкенгликка ҳам дахлдордир. Биз Россиянинг ҳаракатларини ушбу стандартлардан келиб чиққан ҳолда баҳолаймиз», — дейилади Обаманинг 31 октябрдаги мурожаатида.

Телеканалнинг аниқлик киритишича, Оқ уй Обаманинг Москва билан боғланиш учун  «қизил телефондан» фойдаланганини тасдиқлаган. Бу иш бердими?, деган саволга жавоб берган мулозим, «Натижаларга қаранг. Сайлов кунида ҳеч нарса рўй бермади. Демак, иш берди», — дея таъкидлаган.

NBC телеканалига кўра, «қизил телефон» деб номланувчи фавқулодда алоқа  тизимидан 11 сентябрь терактлари ёки АҚШнинг Ироққа бостириб киришига ўхшш ҳолатларда фойдаланилади. Телеканалнинг қўшимча қилишича, Обама маъмурияти октябрга қадар, бу алоқадан фойдаланмаган.

Мақола 694 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*