Қашшоқликка етакловчи 10 одат

photo_2016-09-25_09-45-54Баъзилар қашшоқлик ҳақида худди компьютерда дастурлангандай фикрлайдилар ва турмуш тарзини ўзгартиришга уринмайдилар. Қуйида қашшоқликка элтувчи одатлар хусусида сўз юритамиз.

  1. Ўзига ачиниш ҳисси

Камбағалликка мойил инсонлар ўзларига ачини­шади ва бой бўлиш пешоналарига битилмаган деган фикрда бўлишади. Кимдир аёл бўлиб туғилгани, кимдир семизлиги, яна кимдир бўйи, миллати, ранги, дини, кимдир эса турмуш қурмаганлиги, ёшлар тажрибасизлиги, ёши ўтганлар эса қариб қолганлиги учун ўзларини муаммолар гирдобида деб ҳис қилишади. Агар инсон қандайдир арзи­маган нарса учун кун бўйи ўзини айблаб, ачиниб ўтирса, атрофдагилар унга қандай муносабат­да бўладилар? Ўзига ачиниш олға сузиши лозим бўлган ҳаёт кемасининг йўлига лангар ташлаш ва ўз-ўзини қашшоқликка маҳкум этишдир.

  1. Хасислик

Доимий равишда арзон нарсаларни сотиб олиш, фарзандларининг яхши билим олишлари учун пулни аяш, мабодо раҳбар бўлса қўл остидаги­ларни оз пул эвазига кўп иш қилишга мажбурлаш камбағалликка элтувчи иккинчи одатдир. Ҳамма нарсада пулни тежаш оқиллик эмас, балки кирим ва чиқим мувозанатини билмаслик, унга нотўғри ёндашишдир. Бой бўлишни мақсад қилган инсон нарсаларнинг ҳақиқий нархи учун пул тўлашга тайёр бўлади.

  1. Ўзи ёқтирмаган иш билан шуғулланиш

Холида идиш ювишни ёмон кўради, лекин ҳеч ким унга ёрдам бермайди. Камолдин ака чорак ҳисоботини тайёрлашдан безиган, аммо бирорта ҳам ёрдамчисининг қўлидан бу иш келмайди. Шокир аканинг аудиторлик қилгиси келмайди, аммо янги уй олиш учун ишлашга мажбур. Уларнинг барчаси ўз­лари ёқтирмаган иш билан шуғулланишади. Инсон бажариши мажбур бўлган иш билан эмас, ўзига завқ бағишлайдиган иш билан машғул бўлиши керак. Ана шундагина юксак натижаларга эришиш мумкин.

  1. Бахтни пул билан ўлчаш

Қашшоқ одам қанчадир миқдордаги пул унга қувонч келтиришига ишонади. У кийим олиш, уй ха­рид қилиш, саёҳатга чиқиш имкониятини берадиган пули бўлсагина ўзини бахтли деб ҳисоблайди. Аммо бахт пул билан ўлчанмайди. Саодатга эришмоқчи бўлган инсон бахтни пулда эмас, ундан анча юқори турувчи бошқа нарсаларда деб билади.

  1. Имконият даражасидан кўра кўпроқ пул сарфлаш

Омадли бўлишни истамаган инсон пулни ўз биз­несини юритишга сарфлаш билан имконият даража­сидан юқори турувчи қимматбаҳо машина ёки катта ҳовли сотиб олишга сарфлаш орасидаги фарқни ту­шунмайди.

  1. Дарҳол бойиб кетиш хоҳиши

Бирданига катта бойликка эришиш истаги аксари­ят дангасаларга хос. Улар сабр билан ҳаракат қилиш ўрнига дарҳол катта пулга эга бўлишни исташади.

  1. Ҳаётдан нолиш

Яшаш қийин. Пул топиш осонмас. Оддий одам­ларнинг яхши яшашлари учун имкон йўқ. Келажакда ўзини қийин аҳволга солиб қўювчи кишилар мана шундай фикрлашади. Ҳаётдан нолиш ўрнига ақлни ишлатиш, қийин вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидириш, муваффақиятга эришишга ҳаракат қилиш лозим.

  1. Ўзини бошқаларга солиштириш

Носир бошқа синфдошларидан кўра яхшироқ ўқигани учун ўзини улардан юқори кўради. Комил иш тополмаётганлиги учун ўзини бошқалардан кўра қуйироқда деб ҳисоблайди. Соҳиба қўшниси Акмал аканинг «Ласетти”сидек машинаси йўқлиги учун эрини ландовур деб баҳолайди. Салима эса йигитлар Ҳалимага кўпроқ эътибор беришгани учун дугонасини ёмон кўради. Уларнинг барча­сида камбағалликка мойил инсонлардаги еттинчи одат – ўзини бошқаларга солиштириш одати мужас­сам. Доимо ҳасад қилиб ич-этини еб юрган яхшими ёки ташқи оламнинг ички дунё, яъни қалб устидан ҳукмронлик қилишига йўл қўймаган яхшими?

  1. Бойликни пул билан ўлчаш

Ҳақиқий бой инсонлар нафақат бахт ва пул ораси­даги боғлиқликни йўқота олишади (тўртинчи одат), балки пулнинг миқдори ва бойлик тушунчалари ора­сидаги тенгликни ҳам йўққа чиқаришади. Ҳақиқий бойлик пул ишлаб топиш, йўқдан бор қила олиш, янгилик яратиб, бизнеснинг янги турларини ташкил этиш деганидир. Муваффақиятга эришишни истаган инсон пулнинг миқдорига боғланиб қолмайди.

  1. Ўз оиласидан узоқлашиш

Омадсиз инсонларгина ўзини тушунмасликлари, оила аъзолари билан бир фикрга кела олмасликла­рини баҳона қилиб ўз оилаларидан узоқлашишга интилишади. Улар ҳар қандай оғир вазиятларда ҳам оилагина ҳақиқий суянчиқ бўлишини тушунмайди­лар. Яқин инсонларнинг меҳр-муҳаббати ҳеч қандай умиди қолмаган инсонни ҳам йиқилган еридан тур­гизишга қодир.

манбаа: http://megadunyo.uz

Мақола 1 431 марта ўқилган

2 Комментариев для Қашшоқликка етакловчи 10 одат

  1. O’qigach, xayolimga kelgan birinchi narsa sevimli ustoz yozuvchimiz O’tkir Hoshimovning bir gaplari bo’ldi:
    «Kambag’al pulni makruh, pul odamni buzadi deb hisoblaydi. Shuning uchun ham boyimay shu holicha qolaveradi!»

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*