Қарздор президент

photo_2016-10-12_10-18-511789 йилнинг  5 октябрида Жорж Вашингтон (Георге Вашингтон) Нью Ёркдаги ўша вақтлардаги ягона бўлган кутубхонага ташриф буюрди. Президент бўлиб сайланганига бир неча ой бўлган Вашингтон иккита китобни: “Мамлакат ҳуқуқлари” ва парламент қуйи палатаси дебатининг қарорлари тўпламини олди.

1754 йилда Нью Ёрк аҳолиси ушбу кутубхонанинг тартибидаги қоидаларига асосан олинган китобларни 1 ойга қолмай кутубхонага қайтариш керак бўлган. Аммо президент китобларни белгиланган муддатда қайтармаган. Қизиғи шундаки, кутубхоначилар ҳам китоб йўқолганини 221 йил ўтгандан сўнг, китобларни шифрлаб чиқаётганларида аниқлаганлар.

Китобни вақтида қайтармаган китобхонларга жарима солинганлигини ва ушбу жарима вақт ўтгани сайин ошиб борганлигини ҳисобга олиб, жарима 300 минг долларни ташкил қилган. Кутубхона раҳбарияти жаримадан воз кечишга тайёр эканликларини, аммо айни вақтда тарихий қимматга эга бўлган китоблар кутубхонага қайтарилиши кераклигини маълум қилганлар.

Бу вазиятдан чиқиш йўлини ҳозирда собиқ президентнинг қариндошлари эгалик қилаётган Жорж Вашингтоннинг уй-музейининг ходимлари топишди. Айнан ўша китобларни топиб бўлмаса, шунга ўхшаш китоб қайтариш мумкин деган қарорга келдилар.

Интернет дўконларидан бирида швейтсариялик юрист Эмелих Ваттелнинг  “Миллат ҳуқуқи” китобини топишга муваффақ бўлдилар. Китоб ўша вақтда кутубхонадан Вашингтон олган китобнинг нашрига мос келди. Нодир китоб 12 000 долларга харид қилиб олинди. Китобни қайтариш муддати ўтганига икки асрдан ошганлиги сабабли тўпланиб қолган пения масаласини ҳал қилиш қолган эди, чунки жарима миқдори китоб нархидан анча баланд эди.

2010 йилнинг 9 майида Жорж Вашингтон уй-музейидан Нью Ёркнинг жамоат кутубхонасига китобни қайтаришнинг тантанавий маросими бўлиб ўтди. Маросим вақтида кутубхона вакили Чарлз Берри Жорж Вашингтон ва унинг вакиллари (уй-музей ходимлари) катта миқдордаги жаримани тўлаш масъулиятидан ҳоли бўлишганини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Британия парламентининг қуйи палатаси дебатларининг қарорларининг қаерга ғойиб бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ушбу ҳужжатлар Нью Ёрк кутубхонаси учун йўқотиш бўлиб қолгани аниқ.

Жорж Вашингтонни ҳеч қачон, ҳеч кимни алдамайдиган инсон деб аташар эди. Эҳтимол у кутубхона ходимларини ҳам алдашни истамаган, балки давлатга оид муаммолар чархпалагида айланиб китоб ҳақида унутган бўлса керак.

 

Интернет манбалари асосида «Mulohaza.uz» ижодкорлари тайёрлади

Мақола 1 068 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*