Эртага пойтахтимизда кучли жала ёғиб шамол бўлиши кутиляпти

N9t1vyvBwXA«Ўзгидромет» маркази хабар беришича.13 октябрь, пайшанба куни Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида кучли ёғингарчилик ва кучли шамол кузатилади.

Хабарга кўра, пайшанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +3 +8 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +5 +10 даража, Тошкент шаҳрида +10 +12 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +8 +13 даража, Бухоро, Навоий вилоятларида +10 +15 даража, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +11 +16 даража илиқ бўлади.

13 октябрь куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида +3 +8 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида +10 +15 даража, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +13 +18 даража, Фарғона водийси вилоятларида +18 +23 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +19 +24 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» ахборотига кўра, 13 октябрга ўтар кечаси ва 13 октябрь кундузи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин, мамлакатнинг тоғли ҳудудларида, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кучли шамолдан ташқари, ёмғир ҳам ёғиши кутилмоқда.

Марказдан хабар беришларича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши ва шамолнинг тезлиги кучайиши кутилмаяпти.

Sof.uz

Мақола 941 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*