АҚШда номаълум киши Powerball лотереясининг 487 млн долларлик жекпотини ютиб олди

rU4V3M1uXKHxE8DVtz_ZjNduaEtzYdI9

АҚШда 11 сентябрь куни Powerball лотереясида 487 миллион доллар ўйналди ва мукофот ўз эгасини топди. Ғолибнинг шахси ҳозирча маълум эмас, аммо у ютуқли чиптани 30 июль куни Нью-Ҳемпшир штатидаги 10 минг киши истиқомат қиладиган Рэймонд шаҳрида сотиб олган.

Бу тарихда ютуқ миқдори жиҳатидан саккизинчи жекпот бўлди.

Ютуқнинг салкам 40 фоизини давлатга солиқ тарзида тўлашга тўғри келади ва ғолибга 330,6 млн доллар тегади.

Маълумот учун, Powerball АҚШдаги 44 штат, Вашингтон, Колумбия округи, Пуэрто-Рико ва Виргиния оролларида ўйналади.

Манба: KUN.UZ

Мақола 202 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*