Пластик идишда яшашга мажбур 19 ёшли қиз ҳақида

main-70-1Нигериялик қувноқ, очиқ чеҳрали Рахма Харуна қачондир дўкон очишни орзу қилади. Бироқ у номаълум касалликдан азоб чекади: унинг тана қисми ривожланмаяпти ва у доимий оғриқ исканжасида. Бу азоб ва ривожланмаган танаси туфайли у пластик идишда яшашга мажбур.

19 ёшли Рахма Канода соғлом дунёга келган, 6 ойлик бўлганида бирдан ўсмай қолган, танаси ҳалигача шу ҳолатда.

01-52-2

Онаси Фадининг айтишича:

— У 6 ойлик бўлиб, ўтиришни ўрганаётган даврида ҳаммаси бошланди. Шу билан у эмаклай олмади. Аввалига унда фақат юқори ҳарорат кузатиларди. Кейинроқ эса қорин ва бошқа аъзоларида ҳам оғриқ кузатила бошлади. Бу оғриқлар уни ҳали ҳамон қийнаб келади. Агар оғриқлар кучайса, у қимирлай олмайди ҳам.

02-53

Рахманинг оиласи уни ҳаётдан баҳра олиши учун қўлларидан келган барчасини қилишмоқда. Уни яшириб, беркитишмайди. Пластмасс тоғорага солиб, олиб юришади, қишлоқда сайр қилдиришади.

Қиз ўзининг 10 ёшли Фахад исмли укаси билан жуда иноқ. Айнан шу иниси уни сайр қилдиради, қариндошлариникига олиб боради.

09-39-1

Раҳманинг оиласи унинг қандай касаллик билан оғриётгани ва давосини топишга уринишди, бироқ ҳали ҳеч ким аниқ ташҳис қўяолганича йўқ.

— 15 йилдан кўпроқ даволатишга уриндим, фермерлик қилиш билан бирга бозорга чиқиб савдогарлик ҳам қиламан, кўпроқ пул топиш учун. Бироқ қанча сарф қилмай унда ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлмаяпти, лекин биз ноумид эмасмиз! — дейди Рахманинг отаси Хуссайн.

Баъзи шифокорлар Рахмани касал эмас, нуқсон билан туғилган ҳам дейишган, баъзилари эса жин чалган деб ҳам айтган. Унинг оиласи қизларининг дардига енгиллаштиришга қодир шифокор мутахасис ёки бирор ҳайрия ташкилоти ёрдам беришидан умидворлар.

03-51-1

Яқинда Рахма ҳақида маҳаллий газетада мақола чоп этилди ва унга ёрдам берувчилар топилди. Энг катта совға бу ногиронлар аравачаси эди.

— Бир куни Рахма билан супермаркетга борган эдик, у ерда бир одамни учратдик. У Рахмани суратга олди ва унга аравача олиб берди. Кейин у сурат маҳаллий газетада чоп этилди, шундан бери кўпчилик бизга ёрдам беряпти — дея ҳикоя қилди, Рахманинг онаси.

Хаётнинг унга берган оғир синовига қарамай Рахма умид қилишдан тўхтагани йўқ. У ўзининг шахсий дўкони бўлишини хоҳлайди. «Мен Худодан миннатдорман, озиқ-овқат дўкони очишни орзу қиламан” — дейди у.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 2 298 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*