Пиширилган товуқ бўйни ва қанотчалари аёллар учун хавфли

photo_2016-11-23_18-44-29Гинеколог ҳузурига келган аёлнинг айтишича у охирги пайтларда ўзини ёмон ҳис қилган. Айниқса бачадонида аллақандай оғирлик сезган. УЗИ текшируви ўтказган врач унда кистанинг хавфли турини аниқлаган ва ундан бир-икки ой ичида товуқ қанотчалари еган-емаганини сўраган. Афсуски аёлнинг энг севимли таоми қовурилган товуқ қанотчалари эди. Врач жарроҳлик йўли билан кистани олиб ташлади. Афсуски йирингли киста яна икки ойдан сўнг у яна қайта пайдо бўлди.

Дунёнинг турли мамлакатларидаги текширувчилар таъкидлашадики дунёдаги барча паррандачилик фермаларида паррандаларни тезроқ етилтириш учун уларга стероид моддаси қўшилган озуқа берилади. Аниқланишича, айнан товуқ қанотчалари ва бўйнида стероид моддаси кўпроқ йиғилади. Таркибида Ушбу модда бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш айниқса аёллар учун хавфли. Бу модда аёл бачадонида ва кўкракларда кисталар-ўсимталар ривожланишини кучайтиради.

Товуқни истеъмол қилишдан олдин албатта терисини олиб ташланг. Яхшиси қовурилган товуқ оёқларини истеъмол қилманг. Ҳафтада бир-икки марта товуқ тўшидан булён-шўрва тайёрланг. Соғлиғингизни асранг азиз аёллар!

Саидабону тайёрлади.

Мақола 1 621 марта ўқилган

6 Комментариев для Пиширилган товуқ бўйни ва қанотчалари аёллар учун хавфли

  1. Hozirgi kunga kelib nima yeyishga hayron qolasan kishi…

  2. Ушбу модда бўлган озиқ-овқатларни исте’миль қилиш

    Истемол бўлади исте’миль емас

  3. Ўзингиз бехато ёздингизми? «емас» ёзилмайди, эмас деб ёзилади. «Истеъмол»сўзи тўғри ёзилган эди.

  4. Tabbiy narsa topish qiyin bulib qoldi hammasida ximikat bor

  5. Qisqasi yemagan yaxshiroq yurtdoshlar . Kattalarimiz buvalarimiz tovuqni istemol qilishdan oldin 3 kun oyogidan boglab qoy , keyin don suv berib 3 kundan keyin soyib terisini shilib keyin poshirilar deb maslaxat berishardi . Xozir esa bunga xechkim amal qilmedi

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*