Пиноккио орамизда бор эканини биласизми? (Фото)

main-124Олли Трезису исмли бу бола жуда камчиликда учрайдиган энсифалотселе касаллиги туфайли мия массасининг бир қисми бош суяги тирқишидан кўкариб, бурнини тўлдирганлиги сабаб, бурнининг шакли бироз бошқачароқ бўлиб дунёга келди.

Ollie-Trezise-1

Бечора гўдак нормада нафас олиши учун ҳозиргача бир неча мураккаб операцияларни бошидан кечирди. Оллининг касаллиги 20-ҳафталигидаёқ Узи текширувида аниқланган эди. Шифокорларни боланинг юзида суюқлик кўплиги хавотирга солган эди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Оллини «ҳақиқий Пиноккио» деб атамоқдалар. Бу ҳол унинг 22 ёшли онасини хафа қилгани йўқ, ўзи ҳам ўғлини «Менинг кичик Пиноккиом» дея эркалатмоқда.

Ollie-Trezise-3

Турли фикрлар ичида «Нега бу болани туғруқхонада ташлаб келмадинг?» деганлари Эмини жуда ранжитмоқда. Бунга жавобан у «Фарзанд Худонинг бизга неъмати» — деб жавоб берди. Эми учун барча яхши оналар каби Олли нуқсонли бўлсада, дунёдаги энг катта Бахт!

Ширингина Олли қисқа фурсатда жуда кўпчиликнинг меҳрини қозониб улгирди. Кўриб турганингиздек у жуда фариштали бола!

Ollie-Trezise-10

Унинг охирги операциядан кейинги сурати.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 779 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*