Петербургдаги кўприкни Ислом Каримов шарафига номлаш сўралди

Петербургдаги кўприклардан бирини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шарафига номлаш сўралмоқда. Бу ҳақида Федерал ахборот агентлиги маълум қилди. 

Манбага кўра, «Миллий қўмита+60» ижтимоий ташкилоти  Санкт-Петербург ҳукуматига ана шундай ташаббус билан мурожаат қилган. 

Гап «Шон-шуҳрат хиёбони»даги Дудергоф каналидан ўтган номсиз пиёда кўприги ҳақида бормоқда.

«Барчага маълумки, ўзбек жангчилари руслар билан елкама-елка туриб, Қаҳрамон Шаҳарни ёвлардан ҳимоя қилишган, кексаларимиз эса эвакуация натижасида Ўзбекистонда кечган кунларини илиқ хотиралар билан ёдга олишади», — дея таъкидлашди ташкилот вакиллари. 

Манба: KUN.UZ

Мақола 1 625 марта ўқилган

1 Комментарий для Петербургдаги кўприкни Ислом Каримов шарафига номлаш сўралди

  1. Бараккало Рахматли (бу сузни ёзиш накадар кийин) призидентимизни дунё сиёсатидеги урни яна бир карра исботини топди. сайт админларига котта рахмат бу инсон хакидаги куп нарсаларни шу сайт оркали била бошладим ва хакикатданхам буйук инсонди йукотганимиздан борлигида бу инсонга муносиб фарзанд буламиз деб айтолмаганимдан афсусдаман Рухлари шод охиратлари обод ётган кабирлари нурларга тулсин.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*