Ўзингиз ҳақингизда биласизми?

kimsizКўпинча, тўсиқларга дуч келганимизда, кимнидир айблашга урунамиз. Аммо ўзимизнинг камчилигимиз ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Камчиликлар ва хатоларни тан олиш бу — айб иш эмас, аксинча, уни тўғрилашга ҳаракат қилмаслик айб ҳисобланади. Қуйида сизга тақдим этилаётган тест саволлари дунёнинг кўзга кўринган психологлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, сизнинг қандайлигингизни аниқлайди. Ўзингизни янада яхшироқ англашингизда, камчилик ва ютуқларингиз нимадан иборат эканлигини билиб олишингизга ёрдам беради. Бундан хулоса чиқариб, ўзинигз ҳақингизда тўғри фикрга эга бўласиз!

  1. Кўпинча, у ёки бу ишни қилишим керак эмасмиди, деган хаёлларга борасизми?

а) кўп ҳолларда — 1балл;

б) баъзида — 3 балл.

  1. Ўткир зеҳнли ва катта билим соҳиби билан суҳбатлашаётганингизда сиз:

а) ундан устун бўлишга ҳаракат қиласиз — 5 балл;

б) у билан тортишмай, унга тан берасиз — 1 балл;

  1. Ўзингизга яқин фикрни танланг:

а) кўпчилик омади чопди, деб ўйлайди, аслида эса бу машаққатли меҳнат самарасидир — 5 балл;

б) кўпинча қўлга киритиладиган ютуқлар шароитнинг тўғри келиши билан боғлиқ — 1 балл;

в) сизга омад келиши эмас, сизни қўллай оладиган инсон зарур — 3 балл;

  1. Сиз тўғрингиздаги пародия (ҳазил ёки масхара билан тақлид қилиш)га қандай қарайсиз?

а) ўхшатиб кўрсатилган қилиқларингизни тан оласиз ва маза қилиб куласиз — 3 балл;

б) пародия кўрсатган одамнинг устидан кулишга ҳаракат қиласиз — 4 балл;

в) хафа бўласиз, лекин буни сездирмасликка ҳаракат қиласиз — 5 балл.

  1. Сиз доим қаергадир шошасиз, доим нимагадир вақтингиз етишмайди ёки ўзингиз уддалай олмайдиган вазифаларни бўйнингизга оласиз.

а) ҳа — 1 балл;

б) йўқ — 5 балл;

в) билмадим — 3 балл.

  1. Дугонангизга (дўстингизга) совға учун атир танлаяпсиз, қай бирини харид қиласиз?

а) ўзингизга ёқадиган — 5 балл;

б) сизга унча ёқмайдиган, лекин дугонангизнинг (дўстингизнинг) дидига мос келадиган — 3 балл;

в) яқиндагина рекламада намойиш этилган — 1 балл;

  1. Сиз хаёлан ўзингизни ҳаётдагидан умуман бошқача тарзда тутишингиз мумкин бўлган вазиятларни тасаввур қиласизми?

а) ҳа — 1 балл;

б) йўқ — 5 балл;

в) билмадим — 3 балл.

  1. Сиздан ёш бўлган ҳамкасбларингиз сиздан кўра кўпроқ ютуқларга эришсалар, ўзингизни камситилгандек ҳис қиласизми?

а) ҳа — 1 балл;

б) йўқ — 5 балл;

в) билмадим — 3 балл.

  1. Кимгадир эътироз билдириш ёки қаршилик кўрсатишдан хурсанд бўласизми?

а) ҳа — 5 балл;

б) йўқ — 1 балл;

в) билмадим — 3 балл.

  1. Кўзларингизни юминг ва кўз олдингизга 3 хил рангни келтиринг:

а) ҳаво ранг (шунга яқин) — 1 балл;

б) сариқ (шунга яқин) — 3 балл;

в) қизил (шунга яқин) — 5 балл;

Балларни хисобланг ва натижаларни текширинг:

0-38 балл. Сиз ўзингизга жуда ишонасиз. Одамлардан устун бўлишни ва фақат «мен» дея таъкидлашни ёқтирасиз. Сиз ҳақингизда гапирилаётган гаплар сизни умуман, қизиқтирмайди. Бошқаларни танқид қилишни эса яхши кўрасиз. Юзингизга айтилган танқидни «хазм» қила олмайсиз.

Йиғилган балларингиз қанча кўп бўлса, бошқалардан кўра ўзингизни юқорироқ қўйишингизни айтиш мумкин. Бошқаларга нисбатан ўзингизни устун қўйишингиз сизни одамлардан йироқлаштиради, шунинг учун ўзгаларни ҳурмат қилишни канда қилманг.

37-24 балл. Сиз ўзингиздан ҳам, бошқалардан ҳам мамнунсиз. Кези келганда, вазиятни тўғри баҳолайсиз ва соғлом фикр юритасиз. Атрофингиздагилар билан муроса қилиш, шу билан бирга, оғир шароитларда ҳам ўзингизни қўлга олишни, бошқаларнинг ёрдамисиз турли вазиятлардан чиқиб кета олишни уддалайсиз.

23-10 балл. Сиз ўзингизнинг билим савиянгиздан, ҳаётдаги ўрнингиздан, ёшингиздан, ҳаттоки, кўринишингиздан ҳам қониқиш ҳосил қилмайсиз. Сиз ҳар доим кимдандир шубҳаланиб яшайсиз. Билимли одам хор бўлмас, деган нақл бор. Кўпроқ билим олишни ва ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганинг. Шундагина атрофингиздагилар ҳам сизни ҳурмат қилади.

Хосият НИГОР тайёрлади.

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 1 956 марта ўқилган

1 Trackbacks & Pingbacks

  1. O‘zingiz haqingizda bilasizmi? | Beshariq tumani 29-maktab

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*