Дунёда ўзгача ДНКли инсонлардан ташкил топган қабила топилди

9-3-1Ҳаётимиз зерикарли деб zикрлайдиганлар адашишади, ҳалигача фанга, бизга номаълум бўлган турли нарсалар аниқланмоқда. Бунга яққол мисол куни кеча олимлар, шу кунгача инсониятнинг фанга номаълум ирсият соҳиблари яшаётганини эълон қилдилар.

Ирсият тарихи шу пайтгача икки турга неондертал ва денисовга тақалади деган фикрда эди. Бу фикрга келишлари учун ҳам жуда кўп йиллик изланишлар сабаб бўлган, албатта. Энди эса Мелонезияда ДНКси умуман бошқача бўлган қабила яшаётганлиги аниқландию…

Соҳа мутахасислари бу турдаги инсонлар Тинч океанинг жануби, Австралиянинг шимолий- шарқида пайдо бўлган деган тахминни илгари суришмоқда.

Олим Бохлендернинг таъкидлашича, у бутун умрини ДНК соҳасидаги изланишларга бағишлаган, унинг фикрича ДНкнинг ҳозиргача маълум икки туридан бошқа учинчи тури ҳам мавжудки, у дунё аҳолиси ичида салмоғи катта бўлиши мумкин.

Яна бир охирги кашфиётлардан бири неондертал ДНКси қонтомир ва руҳий тушкунлик каби касалликлар генини ўзида сақлаган экан.

Бохлендернинг ҳулоса қилишича, шу пайтгача қилинган барча ишлар устидан яна қайта изланишлар олиб боришга тўғри келиши ҳам мумкин экан. Чунки инсон эволюцияси даврида биз учун муҳим ва қимматли айрим маълумотлар бизгача етиб келмаган.

Олимлар Меланезиялик бу қабила вакилларига янги кашфиётлар учун катта имкон деб ҳам қарашмоқда.

З. Зияева

Мақола 1 736 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*