“Ўзбекнаво” лицензия сўраган 50 санъаткорга эшикни кўрсатди

585e4ed38bea6Тугaб бораётган йилнинг 9 ойи якунига бағишлаб ўтказилган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг йиғилишида, лицензия олган хонандалар ва  лецинзия беришга лойиқ бўлмаганлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ айтилди, деб ёзади qalampir.uz.

Маълумотларга қараганда, 2016 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 2074 нафар санъаткорга лицензия берилган.

Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш истагида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига мурожаат қилган 50 нафар санъаткор рад жавобини олган. (!) Мана, бу рақамлар “Ўзбекнаво” дуч келган одамга лицензия бераяпти дейдиганларни хурсанд қилиши турган гап.

Ўз концерт дастурини тақдим этиш истагида бир марталик рухсатнома (лицензия) сўраб, “Ўзбекнаво”нинг эшигини қоққанларнинг ҳужжатлари 29 та эксперт комиссияси йиғилишида кўриб чиқилган. Улардан 554 кишига бир марталик рухсатнома берилган, 11 тасининг аризаси рад этилган.

Мақола 2 801 марта ўқилган

3 Комментариев для “Ўзбекнаво” лицензия сўраган 50 санъаткорга эшикни кўрсатди

  1. Акмалжон Туйчиев // Декабрь 26, 2016 в 12:01 пп // Ответить

    Сахна мутабар жой. Кадрига етмайдиган узини кушикчи хисоблайдиганлар лицензиядан олдин халк хурматини козониши керак. Лекин хозирда халк орасида янги Мамуржон, Комилжон, Шерали ва Юлдузхонимлар хам топилади. Уларни ижодига ОЛЛОХИМ мадад булсин.

  2. To’ri qiliwibdi sanatkorlarni kupchiligi haddidan owib ketgandi

  3. 2074 ta namunca kop, yiliga wuncadan ciqsa,ozi wundogam tv korbomyapti

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*