Ўзбекистонлик ёш қизларни Қозоғистонга “жинсий қулликка” жўнатган аёл фош этилди

F-GVBx9UbA3rlBxptrUv5eBYJaPd-iyjЎзбекистонлик ёш қизларни юқори маошли ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Чимкентга “жинсий қулликка” жўнатишган, деб хабар бермоқда kun.uz сайти.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қозоғистонга “жинсий қуллик” мақсадида қизларни юбориш билан шуғулланган жиноятчини қўлга олишган.

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи 24 ёшли Елена Орлова Қозоғистонга Сирдарё ва Тошкент вилоятларида яшаган қизларни “Ғишткўприк” халқаро ўтказиш пункти орқали жўнатиб келган. Чимкентда эса қизларни Регина исмли бир неча шахсий сауналарга эга Қозоғистон фуқароси кутиб олган. Орлова ҳар бир қиз учун ундан 400 доллар олиб турган.

Хабар қилинишича, аёл Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан навбатдаги қизларни жўнатишга уринганида қўлга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Одам савдоси” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Аёл айбдор деб топилиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шу билан бир қаторда, суд енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб Орлованинг жазосини бир йиллик синов муддати билан шартли ҳукмга алиштирди.

Мақола 1 951 марта ўқилган

2 Комментариев для Ўзбекистонлик ёш қизларни Қозоғистонга “жинсий қулликка” жўнатган аёл фош этилди

  1. Ўлим жазосини қайта тиклаб, шу каби жиноятларда қўллаш керак. Унга эса бир йиллик синов муддати эмиш :((

  2. Juda yengil jazoku bu! Nechta qizzi hayotini, ulani oila a’zolarini baxtini bir tiyin qigan odamga juda yengil jazoku bu

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*