Ўзбекда ор бор…

12345678Риода бўлиб ўтган олимпиада ҳамюртларимиз мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилдилар ва қатор медалларни давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига туҳфа қилдилар. Бу борада жуда кўп гапириш мумкин аммо бугун биз Ўзбекнинг ори ҳамда эркин курашнинг бронза учун жангда Ихтиёр Наврўзов билан бўлган ходиса ҳақида суҳбатлашамиз!

Ўзбекда ор бор…

Ғалаба қозонаётган бўлса ҳам олдинга қараб интилади. Вақтни чўзиб ўтирмайди. Соат дақиқаларига қараб “Озгина чидаб берсам кифоя. Медал каминаники” – демайди. Чунки, у ЎЗБЕК! Ўзига бек халқнинг ишонган фарзандларидан.

Биз фикр билдираётган бахсни кўрганлар яхши бир комедианинг гувоҳи бўлишди деб айта оламан. Дастлаб, ҳакамларга ўз эътирози билан чиққан ўзбек мураббийси огоҳлантириш олди. Зеро, ана ўша вазиятда у ўз ҳаққини талаб қилиб чиққан ва у ҳақ эди!

Ғалабани ўзича нақд қилиб олган рақиб очиқчасига жангдан қочди. Сичқон-мушук ўйнамоқчи бўлди. Аммо бизнинг вакиллар мушук эмас ШЕР эканини унутган шекилли. Рақиб Ихтиёрдан эмас, оридан, Ватани шаънидан, бронза медалидан қочаётганини билмасди. Яхшики, ҳакамлар ўзларининг хатоларини тўғирладилар. Агар мазкур бахсда ғалаба ҳамюртимизга эмас “қочоқ” спортчига берилганда шахсан менга жуда қаттиқ алам қиларди. Негаки, рақибдан қочган курашчи ғолиб эмас!

Энг ачинарлиси, шогирдининг қилган ишидан уялиш ўрнига гиламга чиқиб олиб томоша кўрсатган мураббийларнинг аҳволини кўриб кулишниям, куйишниям билмайсан!

Ўзбекда уят бор… Андиша бор…

Неча минглаб одамлар қаршисида ҳакамларга эътироз билдираётган мураббийнинг қилган ишидан уялмагани, ечиниб олиб ўз эътирозини билдиргани кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабабчи бўлди. Эътирозинг бўлса тўғриликча билдирсанг бўладику, шарманда бўлмасдан. Ўзи бу ёқда шогирдинг жангини қочиб ўтказган бўлса.

Хуллас Ўзбек – ЎЗБЕК! Унга ортиқча таъриф-у тфаснифлар шарт эмас. Ўзимдан, ўзлигимдан, ўзбеклигимдан айланай! Ғалабалар муборак!

Абдували Қурбонов

Мақола 3 092 марта ўқилган

6 Комментариев для Ўзбекда ор бор…

  1. Tòppa tògri kurashdan qochgan qanaqqip g’olib bosin

  2. Haq gap. O’zligimizga ko’z tegmasin!

  3. 100% quwilaman
    Sportda «arifmetika» bulmaydi

  4. Men ham shu o’yinni ko’rgandim
    Haq haqiqatni ko»rib turadi boshqalar ko’rmasa ham!

  5. Shunchaki shantajlik qilmoqchi bo’lishdi. Qonida bor-da baribir.

  6. shantajlik qilmoqchi bo’lishdi. Qonida bor-da baribir.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*