Ўзбек маданияти халоскори ва замонавий ўзбек маънавияти асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов

photo_2017-01-07_11-42-05

Шарқ давлатлари азал-азалдан ўз маънавияти ва маданияти билан бошқа давлатлардан ажралиб туради. Бутун дунё маданиятинг шаклланиши ҳам бевосита шарқда, жумладан юртимизда яшаб ўтган буюк тарихий шахслар номи билан боғлиқдир. Улардан қолган адабий, илмий ва маданий мерослар бутун дунёда ҳозирга қадар сақланиб, ўрганилиб келинмоқда. Шундай экан ҳар бир ўзбек кўкрак кериб айтиши мумкинки, бутун дунё маданий ривожланишида Ўзбекистоннинг ва Аждодларимизнинг арзирли ҳиссаси бордир. Бевосита тарихга назар ташлайдиган бўлсак шунга амин бўламизки ота-боболаримиз асосан адабиёт ва санъат ёрдамида маданий шаклланишни вужудга келтиришга уринишган.

Шу боисдан ўрта асрлар шарқ адабиётининг энг гуллаган даври сифатида эътироф этилади. Афсуски ХХ асрнинг бошларида маданий сайқал топиб, ривожланиб бораётган миллатимиз маънавий инқирозга учради.

Бунинг сабаби эса ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатимиз ҳудудидаги хонлик ва амирликларнинг парчаланиб, Чор Россиясига қарам давлатга айланиши маданий ва умумбашарий қадриятларимизнинг «оёқ ости» бўлишига олиб келди.

Шу даврда СССР ҳукумати томонидан уюштирилган маънавий хуружлар оқибатида халқимиз қўрқув, Итоаткорлик, ожизлик ва маънавий хўрлик устувор бўлган сохта маданиятга эга бўлди. Оқибатда эса Ўрта Осиё халқлари маънан қолоқ халқ сифатида шакллана бошлади. Охири вазият шундай даражага етиб бордики, бундай шароитда ортиқ яшаш мумкин эмасди. Ана шундай оғир кунларнинг бирида сал кам. бир асрлик зулматдан сўнг Ўзбек халқи боши узра умидли нур тарала бошлади. Ўзининг биринчи маърузасидаёқ «Биз ортиқ бундай яшай олмаймиз» деган ҳаётий ва халқ учун орзиқиб кутилаётган жумлани ишлатиб, юракларда умид алангасини пайдо қилган биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзбек маданиятига ҳақиқий халоскори сифатида кириб келди.

Биринчи президентимиз раҳбарлигида илк йиллар барча Ўзбек халқи шу қаторда Ислом Каримов учун ҳам машаққатли ва синовларга бой йиллар бўлди. Тинимсиз қилинган меҳнатлар ва жуда катта машаққатлар билан ўз халқига ҳурликдек муқаддас неъматни туҳфа этган биринчи президентимиз мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ узилиб қолган маънавият арқонларини бир бирига улаб мустаҳкамлаш учун самарали ислоҳотлар олиб борди. Натижада орадан кўп вақт ўтмай замонавий ҳар томонлама қулай ва мустаҳкам бўлган Ўзбек маънавияти ва маданиятига асос солинди.

Маънавиятнинг асосий бўғини сифатида эса таълим-тарбия ва ёшларга бўлган чуқур эътибор белгилаб олинди. Ислом Абдуғаниевич Каримов ёшларга бўлган эътиборни шу даражада кучайтирдиларки, натижада бу эътибор давлат сиёсати даражасига қадар кўтарилди. Бундай ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон жуда қисқа фурсатда нафақат маънавий жиҳатдан балки моддий томонлама ҳам манаман деган давлатлар билан тенглаша оладиган, ҳақиқий демократик Республикага айланди. Халқ фаровонлиги, миллат ғурури, соғлом ва баркамол авлод, ёшларни маънан етук руҳда тарбиялаш ва яна бир қатор ана шундай эзгу мақсадлар биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳар бир маърузасида, ҳар бир асарида асосий пойдевор сифатида гавдаланади.

Суюкли бобожонимиз томонидан ёзилган ҳар бир асар келажак авлодлар учун жуда муҳим ҳаётий қўлланма сифатида хизмат қилади. Улар ёзган «Юксак маънавият — енгилмас куч» асари эса Ўзбекистон ва дунё маънавияти ва маданияти учун олтин мерос сифатида сақланади. Зеро бу асарда тинч ва озод юрт қадай қурилиши ҳақида етарлича маълумот берилган. Умрининг охиргача ўз юрти ва халқи учун жон куйдириб яшаган ва чорак асрлик раҳбарлик фаолияти давомида Ўзбекистон деб аталмиш Жаннат сингари гўзал бир диёр шакллантирган Бобомиз ҳақида менинг бу мақоламсиз ҳам бутун дунё жуда яхши билади.

Мен бу мақоламни ёзишдан асосий мақсад ўз тенгдошларимга ва бутун юртимиз ёшларига биз кимнинг издоши эканлигимизни, қандай маънавий равон йўлда эканимизни эслатиб қўйиш ва ўз мақсад ва орзуларимизни ижтимоий тармоқлардаги бекорчи гап сўзлару ўзлигини унутган ватан хоинларининг сафсатабозлигидан ёки ғарб миллатларининг маънан бузуқ ва ахлоқан савиясизлик иллатларини анқитиб эсаётган шамолларидан эмас! Ўз маънавиятимиздан ва биринчи президентимизнинг олтинга тенг сўзлари, қимматли асарлари ва биз учун яратилган шарт шароитлардан излашимиз кераклигини билдиришдир.

Яна шуни таъкидлаш жоизки иккинчи президентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёев ҳам раҳбариятга худди биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов сингари дадил одимлар билан кириб келдилар.

Бунинг исботи сифатида мамлакатимизда халқ манфаатларини ўйлаб юритилаётган чора тадбирларда яққол намоён бўлмоқда. Ўйлаймизки янги йўлбошчимиз ҳам биз ва юртимиз учун жон куйдириб меҳнат қиладилар. Биз ёшлар ҳам бир чеккада қараб турмасдан уларга ўз истеъдодимиз ва илму заковатимиз билан ёрдам бермоғимиз даркор. Зеро, бизга лоқайдлик ярашмайди ахир биз келажаги буюк юртнинг ва суюкли биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг суюкли фарзандларимиз.

Руҳсора Машарипова

Урганч давлат Университети қошидаги 2 сон академик лицей ўқувчиси

Мақола 1 533 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*