Ойбек ва Нигора ҳаммасига нуқта қўйишди

580f5f62a5703Сўнгги вақтларда “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг бори ҳам, йўғи ҳам билинмай қолган. Хонандалар тўйдан олдин ижодий танаффусга чиқишган эди. Бу танаффус тўйдан кейин ҳам давом этди, орада эса бор-йўғи битта қўшиқ куйланди, холос. Танаффус уларнинг фарзандли бўлиши важи билан яна давом этиб келаётган эди. Ва ниҳоят Ойбек ва Нигора бу сокинликка нуқта қўйишмоқчи.

“Хўш, тўй ўтди, фарзандли ҳам бўлдик. Энди фақат ижод билан банд бўламиз. Хуллас танаффусларга нуқта қўйиш вақти келди”, дейди Ойбек Алимов

Хонандалар сайтимиз орқали тақдим этаётган “Алдама” номли қўшиқнинг куйланганига анча бўлганди. Клип ҳам ҳали фарзандли бўлмасларидан аввал суратга олинди. Бироқ Ойбек ва Нигора ижод маҳсулини мухлислар эътибрига ҳавола этиш учун қулай фурсат кутишди.

Мазкур қўшиқнинг мусиқа ва шеъри муаллифи Ойбек Алимов. Унги мусиқий сайқални эса Рустам Тўлашев берган. Қўшиққа режиссёр Санжар Хажи томонидан клип суратга олинган.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг тандирдан эндигина узилган янги қўшиғини сайтимизнинг мусиқа бўлимидатинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Дарвоқе, хонандалар тез кунда яна икки қўшиқни мухлислари эътиборига ҳавола этишга шай туришибди.

Qalampir.uz

Мақола 3 098 марта ўқилган

3 Комментариев для Ойбек ва Нигора ҳаммасига нуқта қўйишди

  1. notoʻgʻri sarlavha qoʻyib odamlarni chalgʻitmanglar. hammasiga emas tanaffuslarga nuqta qoʻyishdi

  2. Wu man oylabman ajrawvotimi db toba sarlovhani togri yozila xalqni koziga yomon korinmasdan

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*