Отарчининг қайтишини жар солиш ўрнига…

photo_2016-12-09_15-48-50

Республикамизда фаолият юритаётган аксарият сайтлар анчадан бери саҳналарда кўринмаётган хонандаларнинг катта саҳнага қайтганлиги ҳақида бот-бот хабарлар эълон қилишди.

Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда уларнинг суратлари, қўшиқлари, клиплари жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳафтанинг диққат марказидаги хабарлардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Ана шундай хабарлардан бирини Facebook` ижтимоий тармоғида Жонибек Марупов исмли фойдаланувчи томонидан жойланган фикрдир.

— Уят, журналистлар, интернет сайтлари! Бир отарчининг қайтишини тиним билмай жар солиш ўрнига халқ отаси – Ислом Каримовни ёдга олиб, уларнинг эзгу амаллари, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлари ҳақида гапирилса, бўлармиди?!” – дея эътироз билдирган у.

photo_2016-12-09_15-31-14

Бир қарашда Жонибекнинг гапларида жон бор! Биз сайт ижодкорлари, жамоатчилик, ҳар биримиз жуда ҳам кичик қобиқ атрофида йиғилиб олмасдан, куни кеча 8 декабрь Конституциямиз қабул қилинганлиги куни муносабати билан ўтказилган байрам дастурида Шавкат Миромоновичнинг маърузаларида келтирилган муаммоларнинг ечимлари, уларни ҳал қилиш йўллари ҳақида бош қотирсак яхши бўларди.

Биз ҳам санъаткорларимиз катта саҳналарга қайтганидан хурсандмиз. Лекин улар халққа ўрнак бўла олишадими деган савол юракнинг бир четини хижил қилмасдан қолмайди.

Мақола 13 938 марта ўқилган

27 Комментариев для Отарчининг қайтишини жар солиш ўрнига…

  1. Халқ назаридаги,саҳнадаги, халққа кўриниш берган хонандами, раққосми, умуман телевидениеда бериладиган кўрсатувларда,интервьюларда, концертларда, саҳнада ўзимизнинг миллий қадриятларимиздан узоқ бўлмаган, замонавий миллий либосларимизни кийиб чиқишса мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки уларни кўрган ёшларимиз ибрат олишади. Миллий либосларимиздан фойдаланишни ҳоҳламаганларга бир марталик концерт дастурлари учун бериладиган лицензияни бермаслик керак.

  2. Mening fikrimcha Yalla guruhi, Yulduz Usmonovani otarchi deyish sal vijdonimizga og’ir botadigandek nazarimda. Chunki bu insonlarni xalq hurmat qiladi. Bayram dasturiga keladigan bo’lsak Sobiq prezidentimizni xotirlaganda davrada o’tirganlar ko’ziga yosh olgan bo’lsa, Yulduz Usmonova kuylagan paytda ham yig’lab yuborganlarni afsuski videokamera tasvirga olgan.

  3. Қанақа отарчи? Ўйлаб гапирдизми Жонибек жаноблари? Сизни исмизни биринчи марта ўқиб турибман. Юлдуз Усмонова халқ артистику?! Ялла гурухи эса бутун Ўзбекистонни дунёга танитган. Э, каллангизга қ…ойил. Ўйлаб гапиринг гапингизни.

  4. Xalqimiz otasi Islom Karimovni qayoqdagi Yulduz Usmonova b.n tenglashtirishni bas qilinglar! Kim bupti bu Yulduz? Otarchi 😀 zur uxshatish bupti

  5. Yulduz usmonova diyorimizda yawagan paytlarida 1-prezidentimiz yulduzni juda xurmat qilardilar har bayramlada tabriklardilar lekin yulduz bulani qadriga yetdimi xop yurtimizga qaytibsan sal uzingni kiyming epaqaga solib olgin 2 yoki 3 yil oldin yulduz qarwidagi tuyga kelgandi bilagiga taturofka chizilgan yarim yalang’och man jonibekni gapiga 100% quwilaman

  6. Barkalla haqiqatni gapiribdi . Bobomizni yaxshi amallarini jar solish örniga qayoqdagi yurtfurushni gapirishyabdi . Ötarchi ham deb bolmaydi bizga bunaqalar kerak emas

  7. Яхши одамни душмани куп булар экан. Юлдуз Усмонова уз номи билан ЮЛДУЗ! Олим булиш осон,одам булиш кийин,журналист булсанг хам жудаям пасткаш одам экансан

  8. kimlanidir yomonlab, o’zizzi yaxshi ko’rsatishshi ja yoqtirasdi jonibek. sal o’ylab gapirsez bo’lardi. hop, yulduz otarchikan, unda p’ziz kimsiz? jurnalist og’ziga kegan gappi gapirishimas, xolis fikrlashi kere!

  9. Artisla eng pas odamla boladi. Togri etilgan bulla otarchi xammasi 1000 artisdan 1 dehqon yaxshi

  10. Хар бир инсоннинг узининг касби булиб, шу касбни фидоилари ва шунчаки хизмат таказоси билан (мажбурликдан) бажарадиганлар булади. Хурматли мархум собик призедентимиз И.А.Каримов уз ишини фидоиси эди, буни бутин дунё билди хатто урнак олди. Бунинг одди мисол Юрт тинчлиги, ободлиги ва фаровонлиги. Ю.И.Усмонова хам уз ишининг фидоиларидан у инсон хам уз касбининг ривожланишига анча мунча хиссаси кушилди Узбек эстадасини бутун жахонга танитишга уз касби оркали уз хиссасини кушмокда эл юрт халк ни дардини маромига етгазиб ижор этган кушиклари, запрет булишига карами, ижодда тухтамагани, уз касбига фидоилик эмасми. Унга хавас киладиган ва таклид киладиган санаткорлар хам талайгина. Сан узингни касбингни фидоисимисан? Нима килдинг юртинг учун, халкинг учун. Санаб беролисанми уял ОТАРЧИ диб гапиргани. Санга ухшаган онгги пас, тор фикирлидиган, факат игва, бухтон, гибатдан бошкани билмидиган савияси пас журналистлигини курсатиб берибсан холос.

  11. Ким бўлишидан қатъий назар , одамларнинг яхши ёмонлигини ўлчаш мезони битта. Аллоҳ яхши деган ишни қилса , эл-у юртига хизмат қилса у одам яхши . Акс ҳолда ёмон. Юлдуз ҳам ҳам худди тарози билан ўлчанади.

  12. Юлдуз Усмонова ўзбек санъатида такрорланмас юлдуз бўлди ва шундай бўлиб қолади, унинг қўшиқлари халқимиз юрагидан жой олди, ҳали яна шундай санъаткор чиққунча ким билади қанча йиллар ўтади. Ўзбек халқининг дардини куйлай олган санъаткорни «отарчи» дейиш билмадим қандай одам бўлиши мумкин?
    Авваламбор мевали дарахтга тош отишади, илож қанча. тошни ҳамма отиш мумкин, лекин ҳамма ҳам элга ширин мева берадига дарахтдек бўла олмайди. Сизни кутиб қоламиз Юлдузхон!!!!

  13. Мулохаза.уз менимча, бунака пост одамларни чалгитишдан бошка, хеч нарсага ярамайди. Нахотки, канакадир фейсбук фойдаланувчининг ёзган изохи, бошкалар учун кизик деб уйласангиз? Ёки уша Жонибек оркали узингизнинг фикрингизни бошкаларга билдирмокчисиз? Бу статьяни, тасодифан куриб колдим. Сайтингизга бирингчи марта киришим. Савияси паст постлар, журналистларингизнинг ахмокона маколалари, ижтимоий тармокда рейтингни туширади.

  14. Дубайга бориб концерт берганида фохишаларни мактагани хам узбекларни мактаганими

  15. Yurtboshimiz Islom Abdug’aniyevich Karimov har bir o’zbek xalqining yuragida o’chmas iz qoldirdilar. Bu inson bizning buyuk bobokalonlarimiz safidan joy oldilar va abadiy tarixga muhrlandilar. Bu insonni bu mavzuga aralashtirib yaxshi ish qilmabsizlar.
    Yulduz usmonova O’zbekiston Respublikasi xalq artisti va bu unvon ularga o’z o’zidan berilmadi. Yurtimizning to’yi hisoblanmish mustaqillik bayramlarining yakunida Yulduz Usmonova kuylaganda yuragida vatan tuyg’usi yilt etgan biror bir inson yo’qki ko’zlariga yosh olmasa. Biz Yulduz Usmonovani san’atini qadrlaymiz va hurmat qilamiz. Vatanga faqat qurol ko’tarib ko’tarib xizmat qilinadi deb o’ylamang. Kimdir qo’lini oppoq bo’rga belab ziyo tarqatib, kimdir mikrafon ko’tarib kuylab, kimdir supurgi ko’tarib ko’cha supirib, kimdir dalada ertayu kech ketmon kotarib yer chopib…
    Ijtimoiy tarmoqlardagi turli fikrlarni maqola qilib chop etib hammani chalg’itgandan ko’ra hammaga o’rnak bo’ladigan maqolalar chop etsangiz yaxshi bo’lardi.

  16. Бемаза бола экансан Жонибек

  17. Ammo bir savol tug’iladi: bo’layotgan ishlar sulaymon o’limini devlar bayram qilgandek, Yulduzxon ham bayram qilyaptilar bo’lib qolmayaptimi.

  18. Ўртоқлар, бетта Жонибек ўз фейсбук саҳифасида фикрини билдирган. Буни бирор газета ёки сайт учун мўлжалламаган манимча. Гапида ҳам келтирибдику уят журналистлар деб. Журналистлар ҳадеб шу ҳақида гапирмасдан, марҳум юртбошимиз ва бошқа мавзуларга ҳам эътибор қаратса яхши бўларди деб фикр билдирган. Отарчи, машшоқ сўзлари ҳам қўшиқчи маъносини билдиради. Билмасдан дарров у болани ёмонотлиққа чиқарманглар. Тағин ёзибдику қарашларим ёқмаслиги мумкин деб. Бу билан у олдиндан узр сурамоқчи бўлган ҳам сизларга ёқмаслигини ва уни ёмонлашизни билиб. Буни кўриб туриб ўзимиз уни ғийбат қилмаяпмизми?

  19. Жуда тугри ёзган. Сулаймон улиб, девлар байрам килаётганга ухшайди. Юртбошимиз бекорга уларни юртдан чикариб юбормагандирлар. Хали хеч канча вакт утмай уларни чакириб олиб, яна хар бир телеканалларида ва радио тулкинларида келганларини табриклаш шартмиди. Уларни кайтариш керак экан дунёга жар солмай ими-жимида килса хам буларди-ку.

  20. e ahmo sangamas buni hal qilish prezidentimiz ozlari qaror qildila biza bu qarorlarini qo’llab quvatlimiz Yulduz Usmonova bu ornak boladigon xaqiqiy sanatkordir

  21. Barchaga barobar yoqish qiyin bo’lgani kabi bu san’atkorlarham hammagaham yoqavermaydi lekin bu degani bu san’atkorlarni yoqtiradiganlar yo’q degani emas, kimlarni yurak qalbidan qo’shiqlari joy olibdimi u san’atkorni yerga urib bo’lmaydi. Yulduz Usmonova Yalla guruhi bular O’zbekistonimiz san’atiga anchamehnati singan insonlar agarda biz mehnati singan o’zimizdan yetishib chiqqan qo’shiqchilarni yerga ursak yana kimni maqtay olamiz!

  22. болди килармиз балки, бир одамни такдирини хал килиш ёки уни гийбат килиш сиз билан бизга емас хамма узи киладигон ишни килса яхши боларди. ростанхам ислом каримов кайдаю юлдуз кайда. ундан кора утган уруг аймогингни есга ол ота онанг утган болса хаккига дуо кил. фарзандинг болса шуларга охшаб фикирлашини олдини олиб битта фойдали китоб укиб бер шунда катта иш килган болардик. бунака гийбатдан нима фойда

  23. Курдик янги йил куни шим кийиб олиб жипанглаган хожи опани ешлари 60 на бориб колдими

  24. Yulduz opa o’zingiz aytgandek «g’iybat qilishyapdimi demak unitishmabdi» Siz bari bir o’zbek primadonnasisiz.

  25. O jonibek togri yulduz usmonovani qaytishini jar somasalayam boladi lekin lekin otarchi diyish shartamasidi chunki yulduz usmonova otarchimas manimcha buni kopchili biladi u qoshiqchi uni xalq yaxshi koradi bza yulduz usmonovani qaytishini hohlagandik qayttiyam buni sizga nma ogirligi tushvotganini bilmadim endi sal gapirvotganizda orqa oldizga qarab gapirin yulduz usmonovani man yaxshi koraman omad opam

  26. Otarchimi boshqami hich kimmi haqqi yo halqni sevgan sanatkorini yerga urishga chet elda yashiyman yulduz usmanovani yallani hamma taniydi .yangi chiqqan sanatchilani hich kim tanimiydi ovozi yoq qargalaram sanatchi bop ketvotti hozir .eski paytlarda sanatchi bolish qulaymas edi.

  27. Жонибекни гапига қисман қўшиламан. Жонибек факат эмотцияга берилиб кетган холос. Хозирги кундаги айрим журналистларимиз ғарбга тақлид қилиб танилиб қолган қўшиқчи ва санаткорларни қаерга борди нима овқат еяпди ва шу каби майда-чуйдасигача олиб чиқишдан уялмаяпдилар. Тан олиш керак шоир Мухаммад Юсуф вафотидан сўнг Юлдуз Усмонованинг қўшиқларидан маъно кетди. Ватан хақида куйлаган одам ватани хақида туркманистон хар хил гаплар гапирмаслиги керак эди. Вафо севги садокат хақи да куйлаган одам ўзи эр алмаштириш бўйича рекорд қўймаслиги керак эди. Ибо хаё хақида куйлаган одам ёши бир жойга бориб қолса хам ибосизларча кийинмаслиги керак эди. Санаткорни тили билан дили бир бўлса халққа ўрнак бўлади. Бирорта олим ёки уломони юртимизга қайтишини жар солсак арзийди аммо Юлдуз Усмоновани эмас.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*