Озарбaйжонда ота ўз қизларини 8 йил давомида занжирлаб сақлаган

a1e99f279992594332f8b8da9b23281dОзарбойжондаги туманлардан бирида яшовчи фуқаро ўз қизини моллар учун ишлатиладиган темир занжирга солиб, 8 йил давомида молхонада сақлаб келган.

Парвона исмли қизни отаси “ақлини йўқотгани” учун ана шу ҳолатда сақлашга мажбур бўлганини айтган. Унинг сўзларига кўра, Парвона жуда агрессив бўлган, уй деразаларини, ошхона анжомлари ва идиш-товоқларнинг барчасини синдириб ташлаган.

Маълум бўлишича, қизалоқнинг оёқлари ишламайди. Парвонанинг отаси қизини жуда қаттиқ калтакларди, деган гап-сўзлардан келиб чиқиб, телеканал журналисти унинг отасидан бу ҳақда сўраганида ота, “Бу совуқдан”, деб жавоб берган.

“У худди бошқалар каби эди. Мактабга борарди, яхши ўқирди… Мен уни урмаганман. Молхонада у анчадан бери ўтиради. Биз унинг ёнига иситиш печини ҳам қўйганмиз, аммо шу ҳолда қанча ўтириш мумкин? Ахир у ташқарига чиқмаса? Мен қизимни вақтим бўлганида ташқарига, айлантиргани олиб чиқаман. Лекин буни доим қилолмайман, чунки ишда бўламан. Мен унинг ёнига қишда печ қўя олмайман, чунки қизим ўзини бошқара олмайди. Бунинг оқибатида эса ёнғин чиқиши мумкин”.

Парвонанинг отаси уни Бакуга, даволаниш учун жўнатмаган. У қизига бирор даво чораси кор қилишига шубҳа қилади. Туман ижроия комиссияси ушбу оилага Парвонани махсус болалар уйига топширишни маслаҳат берган, аммо оила бу таклифни рад этган.

“Мусаффо олам” жамоат бирлашмаси бошлиғи Меҳрибон Зейналованинг сўзларига кўра, Парвонанинг синглиси ҳам бўлган. Оналарининг ўлимидан сўн, оила бошлиғи ҳар икки қизини ана шу молхонада сақлаган. Парвонанинг синглиси юрак касаллиги билан вафот этган. Парвона бир неча кун аввал, ўлган синглисининг мурдаси олдида ўтираверган. Жасадни эса ҳеч ким у ердан олиб чиқиб кетишга шошилмаган. Зейналовага бу ҳақда Парвонанинг уйида журналистик суриштирув олиб борган журналист айтиб берган.

“Мен бу воқеа қандай бўлганини билмайман, шу сабабли ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Бироқ бу ҳодиса ҳақида ҳеч ким билмаган бўлиши мумкинми? Участка нозирлари, мактаб, қариндошлар… Ҳозирча бу даҳшатли воқеа ҳақидаги барча маълумотлар ошкор қилингани йўқ. Айтиш мумкинки, бу болаларга нисбатан куч ва зўрлик ишлатиш, уларни таҳқирлашдир”, дейди қонун ҳимоячиси.

Ҳозирда айни иш юзасидан сурштирув ишлари бошланган.

SOF.UZ

Мақола 1 402 марта ўқилган

1 Комментарий для Озарбaйжонда ота ўз қизларини 8 йил давомида занжирлаб сақлаган

  1. Ozarboyjon emas Ozarbayjon bo’ladi…

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*