Актобеда ота-онасиз яшаётган 6 нафар болани топишди (Фото)

photo_2016-11-10_09-56-52Қозоғистоннинг Актобе шаҳри, чекка қишлоқдаги қуриб битказилмаган уйда 6 нафар бола яшайди.

Айни вақтда уларга ҳеч ким ғамхўрлик қилмаяпти, улар ўзлари кун кечиришмоқда.

Ёрдам бераётган кўнгиллилар болалар ҳақида одамлар эътиборини тортиш мақсадида ижтимоий тармоқларда бу ҳақида ёзишди.

photo_2016-11-10_09-57-01

Болаларнинг кичкинаси ярим ёшдан ошган, каттаси 16 ёшда, улар ота-онасиз мустақил, иситиш воситалари йўқ уйда ҳаёт кечиришмоқда.

photo_2016-11-10_09-57-05

Ўзларининг айтишича, уларнинг отаси ҳозирда касал хонада, онаси эса анчадан буён Қозоғистон жанубида ишлаётган экан.

photo_2016-11-10_09-57-08

«Болалар уйда ёлғиз. Биз илк бор учратганимизда улар оч ва совуқда қолгандилар. Ҳатто ҳеч кимдан ёрдам сўрамай жимгина ўтиришганди. 8 ёшли қизалоқ хамир қориб, нон ёпмоқчи бўлиб ҳаракатда эди…» — дейди кўнгиллилардан бири.

photo_2016-11-10_09-57-12

Ғамхўр одамлар ёрдам беришмоқда!

photo_2016-11-10_09-57-16

«Ҳамма имкон қадар ёрдам беряпти, кимдир озиқ — овқат, гўшт маҳсулотлари олиб келса, яна кимдир ўйинчоқлар, иссиқ кийим олиб келяпти.» — дейди Эрбўлат Дархон.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 1 053 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*