Турли ошхона ва кафеларда сотиладиган таомларнинг ҳалоллиги

photo_2016-10-26_16-27-36САВОЛ: Мен ўқийман ва ишлайман, шунинг учун кўчада овқатланишга тўғри келади. Турли ошхона ва кафеларда сотиладиган таомларнинг халол ёки йуқлигини қандай билишим мумкин?

ЖАВОБ: Албатта мўмин мусулмон одам ўзи танаввул қиладиган озуқанинг халол пок бўлишига этибор бериши, бунинг учун харакат қилиши мақлухдир, фарздир, вожибдир. Бу энг катта исломий хусусиятлардан бири бўлади. Чунки харом нарсалар кишининг соғлигига, табиатига ва яна кўпгина нарсаларга ката зарар етказадиган нарсадир. Шунинг учун ҳар бир инсон таомни тановвул қилишдан олдин халолми яъни фойдалими ёки харомми яъни зарарлими эканлигини аниқлаб олиш керак. Савол берган тингловчимизни демак, ҳолатларида кўчадаги турли ошхона, кафеларда овқатланишга тўғри келадиган бўлса, албатта ўша ердаги таом тайёрловчи шахслардан мана шу масканларнинг масъул кишиларидан таомни қандай тайёрланиши,нимадан тайёрланиши, халолми ёки халол эмаслигини сўраш керак. Шунингдек, бунақа умумий овқатланиш масканларидан ташқарида ҳам таомни қай ҳолда эканлигида маълумот бўлмаса албатта ўша ердаги бу нарсани ҳақиқатини биладиган кишилардан сўраб суриштириб фақат халол нарсани тановвул қилишга ўтиш керак.Аллоҳ таоло барчаларимизни жумладан ўшбу саволнинг сохиби бўлган тингловчимизни ҳам доим халол пок юришга ва халол пок нарсадан озуқаланишга насиб этган бўлсин. Аллоҳ таоло мана шу айтиб ўтилган гапларни жавобларни тўғрилигини таъминлаган бўлсин ва ҳаммамизни мана шу нарсаларга амал қилиб боришлигимизни насиб этган бўлсин.

Islom.uz

Мақола 556 марта ўқилган

2 Комментариев для Турли ошхона ва кафеларда сотиладиган таомларнинг ҳалоллиги

  1. Ошхоналарда тайёрланган овқатлар ҳалол эмас деган масалага эътирозим бор. Ошхона ошпазлари кўрикдан ўтади, мижоз йўқотмаслик учун яхши маҳсулотлардан фойдаланади.
    Овкатнинг ташқи кўриниши, ҳиди, таъмининг ўзиёқ унинг ҳалол (истеъмолга яроқли) ёки йўқлиги ҳақида маълумот беради.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*