Орзулар душмани ҳисобланган фикрлар

0a2184be59b17dc5c17be534535e035fИнсон яшар экан, улкан муваффақиятлар томон интилади. Нима учундир баъзилар орзусига етади, баъзилар эса йўқ. Гап биз ўйлаганчалик фақат омадда эмас.

Энг буюк орзуларимиз ҳақиқатга айланиши учун нима қилиш керак? Аслида у қадар кўп нарса талаб этилмайди, тўғри фикр юритсак бўлгани. Чунки айнан бизнинг бошимизда ўйлаган нарсамизнинг ҳаётга омадли ёки муваффақиятсизлик билан амалга ошиши содир бўлади.

Фикрларингизни ўзгартирмагунча, ҳеч нимани ўзгартиролмайсиз.

Яхши нарса ҳақида орзу қилаётган бўлсангиз, биринчи навбатда, кўпчилигимиз кўникиб қолган салбий фикрларга чек қўйиб, ижобий фикрлашни ўрганишимиз лозим. Балки муваффақиятсизлик, атрофдагиларнинг тушунмаслиги ва танқидидан қўрқармиз? Аслида эса биз учун муҳим бўлмаган нарсаларга вақт сарфлаётганимиздан қўрқишимиз керак. Фаҳрланиш мумкин бўлган ҳаётни яшаб ўтишни истасангиз, орзуларингиз ҳақида гапиришни бас қилинг, айнан бугунги кундан бошлаб уларни амалга оширинг. Мазкур мақолада айнан шу тарзда ўйлашга чек қўйишимиз керак бўлган керакли фикрлар келтирилган.

Вақтим йўқ. Аслида бу гап “бу мен учун унчалик муҳим эмас”ни айтишнинг мулойим усули ҳисобланади.

Етарли даражада истеъдодли эмасман. Доимий равишда истеъдод ҳақида ўйлаш ўрнига, ўз устида ишлаш ва амалиётнинг аҳамиятини ҳам ёдда сақлаш лозим. Ахир айтишадику, муваффақиятга эришиш учун 1 фоиз истеъдод ва 99 фоиз меҳнат талаб этилади деб. Айнан шу омил омад калити саналади. Қатъият ва ўрганишга сабри бор, хатолар қилиб, улардан хулосалар чиқариб, ривожланишга қодир бўлган инсонларгина ўзлари орзу қилган муваффақиятга эришадилар.

Бу муаммо мен учун жуда мураккаб. Аслида муаммо унинг мавжудлигида эмас, у ҳақида жуда кўп ўйлашимиздадир. Уни шунчаки “ташлаб қўйинг” ва олға интилинг.

Ҳали тайёр эмасман. Ниманидир бажариш имконияти пайдо бўлганда ҳеч ким ўзини тайёр, деб ҳисобламайди. Бу аниқ, чунки катта имкониятлар бизни маънавий ва ақлий жиҳатдан ривожланишга бошлайди. Бундан ташқари, уларни амалга ошириш учун биз учун қулай бўлган зонани тарк этишимиз керак, демак тақдир бизга ато этган нарсаларга ҳали тайёр эмаслигимизни бирдан ҳис этамиз. Агар мазкур имкониятдан ўша заҳотиёқ фойдаланмасак, у бошқа умуман такрорланмаслиги мумкин. Ишончсизлик ва қўрқувга қарамасдан, шунчаки уни амалга оширишимиз лозим. Бу жуда оддий.

Мен барчасини яхшироқ бажаришим мумкин эди. Ҳаёт бу доимий курашдир, истаган нарсангизга эришмаган бўлсангиз, демак сиз ўша пайтда бошқа нарсага кўпроқ эҳтиёж сезгансиз. Афсусланиш ва ўзини “еб битириш” ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Омадсизман. Ҳақиқий омадсизлик бу бирор нарсани амалга ошириш учун ҳаракат қилиб кўрмасликдир. Қолган ҳаммаси амалиётга боғлиқ. Агар адашиб кетган бўлсангиз, бироз муддат
тин олиб, ўзимизга ўйлаш учун вақт бериш нормал ҳолат ҳисобланади. Баъзи нарсалар амалга ошиши учун вақт талаб этилади ва ҳар бир қадам билан орзуимизга тобора яқинлашамиз.

Ҳаммаси оддий бўлишини истайман. Кураш ва машаққатлар ниманидир ўзгартиришнинг табиий усулидир. Янгиси қуриш учун, эскини бузишга тўғри келадику (Президентнинг гапига қарши. У айтганди: Янгисини қурмай туриб, эскисини бузма!), ахир. Шунинг учун пайдо бўлган қўрқув муваффақиятсизликдан дарак бермайди. Сиз катта муваффақият йўлидасиз.

Ўзгаларда меникига қараганда осонлик билан амалга ошади. Муваффақиятга эришишни истасангиз, ўзингизни ўзгалар билан солиштиришни бас қилинг. Ташқаридан инсоннинг ҳаракатлари натижасини кузата оламиз, бироқ бунинг учун у машаққат йўлини босиб ўтганини ҳеч қачон билолмаймиз.

Хурсанд бўладиган нарсанинг ўзи йўқ. Ҳаётингизда шукроналик келтиришингиз керак бўлган нарсалар мавжуд эмас, деб ҳисоблайсизми? Бу салбий фикрларни ташлаб юборинг ва бугун эриша олмаган, четлаб ўтган нарсаларингиз учун миннатдорчилик билдиринг. Стаканингиз ярим бўш ёки ярим тўлалигига қарамай, стаканнинг ўзи мавжудлиги учун раҳмат айтинг.

Камчиликларим жуда кўп. Нотўғри фикр. Ўзингизни ўз ҳолингизча ҳис этиш қулай деб ҳисобласангиз, камчиликларингиз ҳам чиройли кўринади. Камчиликларингиз мавжудлигини тан олсангиз, ҳеч ким улардан сизга қарши фойдалана олмайди.

Мени керакли бўлган даражада қўллаб-қувватлашмайди. Атрофимизда танқидчилар етарлича. Чунки муваффақиятсизликдан кейинги қўллаб-қувватлаш, омаддан кейинги мақтовга қараганда қадрлидир. Бошқалар ҳақида қайғуришни бошласангиз, ўзгалар буни ҳис этибгина қолмай, сизга ҳам ана шундай муносабатда бўладилар.

Менда яна ниманидир бажариш учун вақт мавжуд эмас. Якка ҳолда кўп нарсага эриша олмайсиз. Бунинг ўрнига
атрофдаги инсонлар билан бугундан бошлаб муносабат ва ижобий алоқалар ўрнатинг. “Раҳмат”, “Сени яхши кўраман”, “Узр сўрайман”, “Сен билан фахрланаман” ва бошқа инсонларга нисбатан ўйлаётган ҳисларингизни айтишни ўрганинг. Бу нафақат эшитувчи учун ёқимли, балки мазкур алоқалар сизни ҳам мустаҳкамлайди.

Яқинларим кутиб туришади. Агар ёнингиздаги инсон билан вақтни гўзал ўтказиш учун фурсат топа олмасангиз, келажакда энг керакли нарсани ортга суриб, ҳеч нарсасиз қолганингизни англайсиз. Яқин муносабатлар тезлик билан қурилмайди, уларни ҳар куни мисқоллаб яратиш талаб этилади.

Берган ваъдамни фақат бир марта бузаман. Агар узоқ муддатли омад ва ўзгаларнинг яхши муносабатидан умид
қилаётган бўлсангиз, у ҳолда “бир маротаба” мавжуд эмас. Мажбуриятлар ва берган ваъдаларимиз жуда муҳим, бу ерда ҳеч қандай келишувлар бўлиши мумкин эмас.

Кичик ёлғон зарар етказмайди. Бир қарашда шундай кўринади. Аслида эса ёлғон бу тезда авж олиб кетадиган касалликдир. Ўзингиз учун ва бошқаларнинг кўз олдида ёлғончига айланиб қолишни истамасангиз, алдашни бас қилинг. Буни сиздан бошқа ҳеч ким билмаган тақдирда ҳам, ёлғон гапирманг.

Улар мен ҳақимда қайғурадилар, бироқ менга берган ваъдаларини бажариш учун вақт тополмайдилар. Тан олиш жуда қийин бўлишига қарамай, айтиш жоизки, атрофингизда сизга керакли бўлмаган инсонлар бор. Бир нарсани ёдда тутинг: агар сиз ўша инсон учун муҳим бўлсангиз, у ўз ваъдасини баҳоналарсиз амалга ошириш учун имкон топади.

Ҳеч қачон йиғламайман. Аслида кўз ёшлардан уялиш керак эмас. Чунки ҳис-туйғуларсиз роботларга айланиб қоламиз. Кўз ёш ёрдамида бизни безовта қилган нарсани чиқариб юбориш мумкин. У маънавиятимизни ривожлантиради, инсонийликнинг асосий принципларини ўзида жамлаган.

Мен кечиришни инкор қиламан. Олға интилиш учун, ўтмишни қўйиб юбориб, барча хафагарчиликларни кечиришни ўрганиш лозим. Акс ҳолда эски омадсизликлар сизни доим кузатиб юради, ёқимсиз ҳолатлар эса яна ва яна такрорланаверади.

Юрагим жуда кўп бора синган. Таваккалчилик қила олмайман. Баъзида биз шу пайтгача қониқиб келган нарсаларимизга қараганда кўпроғига лойиқмиз, деб ўйлаб қоламиз. Бироқ афсусланиш ўрнига ўтмиш қанчалик қўрқинчли ва мураккаб бўлмасин, уни қўйиб юбориш учун ўзимизда куч топа олишимиз керак. Фақат шундагина келажакда ҳаётимизни ўзгартиришимиз мумкин.

Албатта булар орзу ва мақсадларимизга ғов бўладиган баъзи фикрларгина холос. Айтингчи, шахсан ўзингиз қайси салбий фикр ва шаблонларга қарши курашишингизга тўғри келади?

Мақола 563 марта ўқилган

1 Комментарий для Орзулар душмани ҳисобланган фикрлар

  1. Hich narsa tekis ketmiydi.Maqsadga yetish uchun albatta sabr kerak!Tinimsiz harakat, eng asosiysi ishonch!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*