Абдулла Орипов тобути нега Ўзбекистонга етиб келмади?

photo_2016-11-09_09-33-355 ноябрь куни Америкада вафот этган Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг жасади ҳали ҳамон Америкада, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон нашрига Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакили.

«Шоир Абдулла Ориповнинг жасади Америка қўшма Штатлари Техас штати Хьюстон шаҳрида», — деб аниқлик киритди суҳбатдош.

Вакилнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси консули айни дамда Хьюстон шаҳрига йўл олган.

«У шоир жасадини ватанига жўнатиш масаласини ҳал этишда ёрдам бермоқда», — деди у. Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Абдулла Орипов жасади солинган темир тобут душанба куни Ўзбекистонга етиб келиши хабар қилинган эди. Аммо ҳужжатларда юзага келган аллақандай муаммолар туфайли шоир жасади ҳали ҳамон Ўзбекистонга олиб келингани йўқ.

Diydoraziz.uz

Мақола 3 599 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*