Абдулла Ориповнинг Дўрмондаги хонадонидан хабарлар ва қачон марҳумни Тошкентга олиб келиниши ҳақида

14938230_1237581026300935_5996285549423765779_n-441x600Журналист Муҳаммад Исмоил марҳум Абдулла Ориповнинг Дўрмондаги хонадонида бўлиб, у ердаги вазият юзасидан Facebook’даги саҳифасида маълумот берди, деб ёзади Дарё.

«Бугун кун бўйи Дўрмонда, буюк устоз Абдулла Орипов хонадонида бўлдим. Келиб кетувчи биродарларимизни устознинг туғишган акаси Абдураззоқ ака, аёлларни эса Абдулла аканинг синглиси Бибисора опа ва қизлари Шоирахон ва Юлдузхон кутиб олмоқда», — деб ёзади у.

Муҳаммад Исмоилнинг билдиришича, Дўрмондаги ёзувчилар боғига борадиган асфальт йўл тезкорлик билан таъмирланмоқда, дарахтлар оқланмоқда, йўллар супуриб-сидирилиб, тозаланмоқда. АҚШдан самолёт 7 ноябрь, душанба куни кеч соат 20:00 да марҳумни келтириши кутилмоқда ва эртаси куни пешинда Чиғатой қабристонига дафн этилиши айтилмоқда.

Илгарироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг вафоти муносабати билан берган баёнотида марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилган Абдулла Ориповнинг оила аъзоларига ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилганини хабар қилган эди.

Абдулла Орипов 5 ноябрь тонгги соатларда Хьюстондаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди. У 3 ноябрь куни кечқурун кома ҳолатига тушиб қолган эди.

Мақола 1 620 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*