Орангизда севги борми?

севгиСиз ва ўз яқин инсонингиз ўртангиздаги севги ҳақиқийми ёки шунчаки ҳавасми? Буни билишни истасангиз, марҳамат, саволларга жавоб беринг ва билиб олинг.

Жавобларга бериладиган баллар: а) — 2 балл, б) — 3 балл, в) — 4 балл.

1. У ҳақида уйдагиларга айтганмисиз?
а) Йўқ.
б) Ҳозирча йўқ.
в) Ҳа албатта.

2. Унга севги изҳор қилсангиз, у нима қилади?
а) Негадур жим туради.
б) Оҳиста жилмаяди.
в) У ҳам севишини айтади.

3. Туғилган кунингизда севганингиз нима қилган?
а) Пул берган.
б) Табрик хати берган.
в) Ресторанга таклиф қилган.

4. Севгилингизни нимасинидир ўзгартириш имконингиз бўлганда уни нимасини ўзгартирган бўлар эдингиз?
а) Характерини.
б) Кийиниш услубини
в) Ҳеч нарсани, у идеал.

5. Сизлар кўчада турибсиз ва ёнингиздан жудаям келишган (йигит ёки қиз) ўтиб қолди. Жуфтингиз бу ҳолда ўзини қандай тутади?
а) Ундан кўзини узмайди.
б) Этибор бермаган эканман.
в) Этибор ҳам бермайди.

6. Охирги бир ҳафтада ҳатто қўнғироқ қилмади. Бу ҳол сиз учун.
а) Омон бўлса бас.
б) Қаттиқ хафа бўламан, соғинаман.
в) Бунақаси бўлмаган.

7. Эслаб кўринг, биринчи мартда у сиздан бўса олганда ёки қўлингизни ушлаганда нимани ҳис этгансиз?
а) Хаёлим жойида эмасди. Одамлар кўриб қолишидан қўрқдим.
б) Жуда ёқимли бўлган.
в) Эҳтиросландим.

8. Дам олиш куни ҳақида гап кетганда.
а) Одатий кундек ўтади.
б) Кўпроқ телефонда гаплашамиз.
в) Учрашамиз.

9. Учрашув белгиланган кунга у келолмаслигини айтди. Сизнинг муносабатиз?
а) Ўзим ҳам учрашувга чиқмоқчи эмаслигимни айтаман.
б) Ундан сабабини сўрайман.
в) Баҳона қиляпти, бошқасини топиб олган деб ҳисоблайман.

Натижа:

2 — 16 балл. У сизга етарлича этибор бермайди. Тўғриси у сизни умуман севмайди. Сиз ҳам ўз навбатида уни севмайсиз. Бу шунчаки ҳавас.

17 — 24 балл. Ҳавасни севгига айланиш жараёни. Иккингиз ҳам аниқ билмайсиз бу қанчалик узоқ давом этишини. Лекин бир бирингизга ишониб ҳаракат қилинг. Севгини учқунлари бор, уни аланга олдиринг. Кўпроқ бирга вақт ўтказинг. Кўпроқ учрашиб туринг.

25 — 36 балл. У сизни жуда ва жуда севади. Ва сиз ҳам ҳақиқий севгини топган кўринасиз. Эҳтимол тўй қилиш ҳақида маслаҳатлашиб кўрарсизлар. Севги билан кўрилган турмуш одамни қаритмайди. Уни эҳтиёт қилинг.

Мақола 1 470 марта ўқилган

2 Комментариев для Орангизда севги борми?

  1. Seviwganlarga tavsiya qilaman
    z6r ekan!

  2. haqiqiy devgini topgan korinaman

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*