Ўн минг сўмлик атрофидаги қаллобликлар…

Ижтимоий тармоқларда «айланаётган» ўн минг сўмлик пулнинг расмларини кўрган бўлсангиз керак! Бугун мазкур купюранинг ҳақиқий эмаслигига оид далилларни эътиборингизга тақдим этамиз!

Mulohaza 10 000

Ўн минг сўмлик купюранинг ҳақиқий эмаслигига илк исботимиз бу имловий хатодир. Ўн сўзидаги Ў ҳарфига ( ’ ) белгиси қўйилган бу эса хатодир. Аслида ( ‘ ) белгиси қўйилса тўғри бўлади. Сўм сўзида ҳам худди шундай хатони учратиш мумкин.

Бундан ташқари, чап томонингиздаги 10000 рақамида 1 дан кейинги 0 устида 5 нинг чети кўриниб қолганини сезиш мумкин.

Энди эса мазкур сохта купюранинг асл манбасини эътиборингизга тақдим этамиз!

Mulohaza

Мана ўн минг сўмлик қаердан олинган. Мазкур беш минг сўмликнинг четлари ҳам. Сал қийшиқроқ тургани ҳам сохта купюра билан айнан ўхшаш. Миллиметригача бир хил!

Фотошоп устомонлари беш минг сўмликни хиралаштириб, герб ўрнига биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг расмини жойлаштирган. Марказий банк эса бундай купбюалар ишлаб чиқилиши ҳақида расмий ахборот бермади.

Нима бўлганда ҳам сохта маълумотлардан эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз. Зеро, ҳозир ахборий ҳуружлар исканжасида яшамоқдамиз. Расмий хабарларни кутинг!

Абдували Қурбонов

Мақола 4 413 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*