Ўн икки йилда топилган аёл

12 yilda topilgan ayolБёрн шаҳри яқинидаги ўрмонда 12 йил муқаддам бедарак йўқолган Германия фуқароси топилди. Ўрмонда яшаётган аёл ҳақида Швейцария полициясига шу ерга келган сайёҳлар хабар беришди. Полиция вакилларининг сўзларига кўра, бу аёл Постдам яқинидаги қишлоқдан бедарак йўқолган 52 ёшли Германия фуқароси бўлиб чиқди.

Ахборот агентлигининг маълумотига қараганда, аёл ўз оиласи билан алоқага чиқишдан бош тортди. У кўп вақт давомида ўрмонда брезентдан ясалган капада яшаган бўлса-да, жисмонан ва руҳан соғлом эканлиги аниқланди. Полиция томонидан берилган саволларга у аниқ, мантиқий жавоб берган.

Полиция аёлни ҳозирча вақтинчалик яшаш жойида қолдирди, лекин унга яқин орада ўрмонни тарк этишга тўғри келади. Боллиген коммунасига қарашли ўрмоннинг соҳиблари маҳаллий ижтимоий ҳимоя идоралари билан ўз оиласи даврасига қайтишни истамаётган аёлни бошқа ерга кўчириш масаласини муҳокама қилишмоқда.

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 1 955 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*