«ЎҒЛИМ ЖУВОНГА ОШИҚ…»

420x232_article_1477034400_JU1rzwТаҳририятга бир неча кун давомида қўнғироқ қилиб, «Дардим бор, кимгадир юрагимдагиларни айтмасам, қийналиб кетдим», дея йиғлаб, сўзини давом эттира олмай, гўшакни қўйиб қўйган аёл охири ўзида журъат топди.

— Синглим, гапни нимадан бошлашни ҳам билмайман. Шу кунларда бошим қотган. Нима қилиш, қандай йўл тутишни билмайман. Энг ачинарлиси эса қандай қарор қабул қилсам ҳам, кўнглимга қарши, ўзимга қарши бўлади. Боланинг дарди ёмон бўларкан-да. Не-не умидлар-ла улғайтирганинг бир куни юрагингдаги орзуларни топтаб, қўйнингни пуч ёнғоқ тўлдирса… Аммо илож топиш қийиндан қийин экан. Худди юрагим яраланган-у, уни кўксимдан юлиб олиб, отолмайман, кўтариб ҳам юролмайман.

Бир қиз, икки ўғлим бор. Ёшим элликдан ошди. Турмуш ўртоғим билан ўттиз йиллик умримиз давомида турмушнинг муштларига чидаб келаяпмиз. Оила оила бўлгунча кўп чиғириқлардан ўтаркан одам. Бир-бирингизни тушуниб яшаш кўп нарсани ҳал қиларкан ҳаётда. Уч фарзандимизни бир оёғимиз ишда, бир оёғимиз уйда бўлиб катта қилдик. Нимаки қилсак, боламга дедик. Ўқитдик, учаласи ҳам олий маълумотли. Қизимни узатганмиз, бири-биридан ширин невараларимиз бор. Энди келин тушуриб, роҳатини кўрамиз, деб турганимизда тинч, осойишта хонадонимизда тўфон кўтарилди-ю, ҳамма умидларим ғарқ бўлди…

Акмалнинг ёши йигирма олтида. Бундан анча илгари бир қишда оёғим қаттиқ совуққотиб, шамоллагани учун, охирги пайтларда оғриқ кўп безовта қилаяпти. Ҳовлининг ишларига, рўзғор ташвишларига қийналиб қолганман. Шунга ҳам, Акмал ўқишини тугатиши билан унинг бошини икки қилмоқчи бўлдик. Аммо ўғлим:

— Ойи, дада, ишга жойлашай, бир-икки сўм пул топадиган бўлай, кейин уйланаман, — деди.

— Мен ҳам ишли бўлгач, оила қурганман, болам, — деб дадаси ҳам унинг узоқни ўйлайдиган, масъулиятни ҳис қилаётганидан хурсанд бўлди.

Мана, уч йил ичида, кўз тегмасин, омади келиб, яхши жойда ишлайди. Топиш-тутуши, юриш-туриши жойида эди. Бир-икки бор «Кўнглингга ёққан қиз бўлса айт, бошини боғлаб қўяй», деб юрагига қўл солдим. Аммо ўғлим доим саволимни жавобсиз қолдирарди. Мен буни унинг тарбияли, андишали эканлигига йўярдим.

Охирги бир ой эса ҳамма ўйларимни остун-устун қилиб юборди. Уйланиш масаласини қатъий олдига қўйганимиздан кейин дардини айтди. Бу дард эса мени адойи тамом қилаяпти. Аввалига «Суйганим бор, фақат пойтахтлик эмас-да», деб иккиланиб сўз очди. Дадаси билан қизни суриштириб, агар яхши оиланинг фарзанди бўлса, келин қилишга аҳд қилдик. Манзилини сўрасак, яна гапни пайсалга солди. На қизнинг суратини кўрсатади, на у ҳақда бирор маълумот айтади.

Бир куни кенжа ўғлим ёнимга келиб, телефонида бир жувоннинг суратини кўрсатди.

— Ойи, сизга айтсам-айтмасамми, деб юргандим. Мен ҳам яқинда хабар топдим. Акам уйланмоқчи бўлган шу, — деди тутила-тутила.

— Нима деяпсан? Бу кап-катта аёл-ку! Қаердан олдинг бу гапни, расмни-чи? — дедим ҳайратланиб.

— Интернетдан. Акамнинг ўзи ўтган ҳафта айтди менга. Кейин унинг «Одно»даги профилига кириб, излаб топдим бу расмни, — деди у.

Ишонмадим, ишона олмадим. Дадасининг ишдан келишини ҳам кутишга сабрим етмади. Акмал уйга келиши билан ёнимга чақириб, босиқлик билан гаплашдим.

— Болам, укангнинг гаплари тўғрими? Нима гап ўзи? Қандайдир тузоққа тушиб қолмадинг-ми?

— Ойи, уни яхши кўраман, уйлансам, фақат Маликага уйланаман, — деди у нигоҳларини ерга қадаб.

Бу сўзлардан фиғоним фалакка чиққани рост. Бир йиғлаб, зорланаман, бир аччиқ устида гапираман. Акмал эса жим ўтираверарди. Хўжайиним ишдан келиб, қизарган кўзларимдан уйда нимадир бўлаганини тушунди. Ҳаммасини айтиб берганимдан сўнг, ўғли билан алоҳида гаплашди.

Бир кун ичида уйимиз дўзахга айлангандек. Ҳали қаттиқ овозда ўғлимни уришамиз, ҳали пана-паналарда ҳамма бошини хам қилиб, кўзёш тўкади. Акмалга эса ҳеч нарса таъсир қилмайди. Бир дадаси билан боламизни чиройликкина, ақллигина қизга уйлантириб қўймоқчи бўлдик. Аммо Акмални мажбурлармиз-у, бироқ оиламизга келин бўлиб келган гулдек қизнинг умрини хазон қиламизми, деб бу фикримиздан қайтдик. Ўша аёлнинг ўғлимдан ҳомиладорлигини эшитиб эса энди олдимизда бирорта йўл йўқлигини тушундим. Ҳомила беш ойликдан ошган экан.

Охири эрим мени уникига жўнатди. Ўғлим бу жувон учун уй ижарага олган, яхшигина таъмирлатиб берган экан. Бордим. Қўлларим қалтираб, юрагим тилка-пора бўлиб қўнғироқ тугмасини босдим. Эшикни суратдагидан-да каттароқ ёшли аёл очди. Билсам, Малика Акмал айтгандек, ўттиз икки эмас, ўттиз етти ёшда экан.

Бир қизи билан саккиз йил олдин турмушидан ажрашган экан. Қизи қишлоқда ота-онасиникида туракан, аллақачон мактабга бораркан. Ўғлим билан интернетда танишиб қолишган. Олдинига Акмал унинг ёши катталигини билмаган. Чунки фақат интернет орқали ёзишар, телефонда гаплашарканлар. Орадан бир йил ўтгач, учрашишган. «Бизнинг муносабатларимиздан ким ҳам хабар топарди» қабилида бошланган ўйин ўзларининг тили билан айтганда «муҳаббат»га айланган. Аввалига уч-тўрт ойда учрашиб туришган. Тўрт йил деганда қиз пойтахтга, опасиникига кўчиб келган. Ўғлим билан никоҳ ўқитиб олишганмиш, бу гап ростми, йўқми, билмайман. Охири Акмал унинг учун ижарага уй олган. Жувоннинг айтишича, Маликанинг қишлоғига бориб, ота-онасидан фотиҳа ҳам олишган экан. Биз эса тўрт йил келинга деб сарпо йиғиб, тўй қиламиз дея орзуларга берилиб, кўз остимизга қизларни олиб юраверганмиз. Ўғлимга неча бор «Қанақа қилиб опангдан ҳам катта аёлни севишинг мумкин?! Ахир у оила кўрган жувон! ҳозир кўзинг кўр, бир-икки йилдан сўнг пушаймон бўласан», десам ҳам, индамайди. Аёлга ҳам гапирдим. «Укангиз тенг бола-ку! Ақалли қизингизнинг олдида уялинг», дедим. У ҳам жавоб бермайди. Фақатгина йиғлади.

Ҳозир «Акмалнинг тарбиясида қаерда хато қилдик?» «Нима учун бундай бўлди? Энди нима қиламиз?» деган саволлар қуршовида қолганмиз. Аммо жавоб топилмаяпти бирортасига. Эл-юрт ичида жувонни тўй қилиб, келин қилишга ор қиламиз. Номига уйлантириб, таваккал қилишга виждонимиз йўл қўймайди. Туғилажак болани етим қилишга ҳам қўлимиз бормайди.

Мана, ўтган ҳафта Акмал уйдан чиқиб кетди. Ўша жувон билан яшаяпти. «Болам, кечирмайман», дея зор қақшаб қолавердим. Лекин нима бўлганда ҳам фарзандимга бўлган муҳаббатимни нафратга айлантиришнинг иложи йўқ-ку! Ахир онаман! Чидашим кераклиги, вақт бирор ҳукм чиқаргунча кутишим кераклигини ўйласам, азобланаман… Ҳеч бир онанинг бошига бу кунлар тушмасин…

 

Шоира ШАГИАҲМЕДОВА ёзиб олди.

Мақола 2 658 марта ўқилган

27 Комментариев для «ЎҒЛИМ ЖУВОНГА ОШИҚ…»

  1. Xolajon, bu taqdir allohni aytgani boladi, halol yawab bahtli boliwsa bu sizni tinchingizku. Paygambarimiz SAV ham oz ayollaridan 10 yosh kichik bolganlar buni uytali joyi yoq. Mayli bowqa yosh qizga uylarsiz konar ham lekin baht kulib boqmasa umrini ohirigacha pewonezga taqilatib otadi tuwuning siz ham. Orzu havas otkinchi otadi ketadi yana ozingiz bilasiz bu mani fikrim holos

  2. Chidash va kutish kerak,baribir bir kun hato qilganini bilib qaytadi.hozir uni boshqasiga uylantirib bömidi,bir qizni qiynab qöygan bölasla,ösha ayol bilan òzi qolsin,qaytishini hudodan sörab kutish kerak,baribir qaytadi bir kun.bu aniq.

  3. Assalomu aleykum Shoira opa. Mani ismim Umid mandayam shunaqa voqea boshimdan otdi yaqinda yoshim 21-da manam 23-yoshli ayolga uylanmoqchi boldim lekn man yuzma yuz korb tanishudim u bilan, man Toshkenda yashiman u qiz nukusda turardi toshkenda tanishganmz bu dardzi eshtb otmishim esmga tushb kozlarmga yosh keldi, 22-sentyabr kuni qiz bilan bzani ajratishdi qizi opasi ajratdi, endi hammasini nma boganini etomiman qizi opasi ajratdi, man ota-onami amallab kondrudim qizi onasi yog’idi kongli yarimta qizidi otasi bilan nukusga borb gaplashudim qizim nma dsa shu didila manam uymdeelani qarshiligiga qarami uyoda yashadim ohiri ota-onam mani raymga qarab xop diyishdi mana taqdirakan ajraldi oramz bza ozimiz orani ochmadi opasi negadr rozi bomapti qiz bilan ajratdi mana 22sentyabrdan beri Shirinni topomayamman telini ob qoyishgan nukusga boraman dsam uyiniyam qattaligi aniq esmda yo manam nma qilishga hayronman, lekin bza farzandlayam odammzku bzadayam yure bor bzaniyam qiynash shartmi u qizlayam baxtli bolishga haqqi borku endi u juvon db qaysidur puli kopga 2-xotin yoki cholga tegb ketmidiku u juvonlayam odamkuuu ulayam baxtli bolishga haqqi boridiku peshanasi sho’rakan lekin chunish kere uyam kimidur farzandi nma bogandayam ota-ona farzandini baxtli qilishshi uni baxtini oylash kere db oyliman, hayotda hamma narsa boladi yaxshi qiz bosa boldimasmi db oyliman sevginiyam farzandlaniyam qiynamela, udum-sudumlani db bir farzandlani azobga qoyish torimikin shu udum sudumla hayotimizi baxtli va barbor qvotkanini qaren, ertaga oziz topkan qizga uylantrsez xayot oxshamasa ajrawiwsa u qizam juvonga aylanadiku shuniyam oylamadzmi, avvalombor man oilezga baxt tiliman man etmoqchiman nma bogandayam bu dunyoda ilojsz ish yoku, manam ota-onalani qiynalishini holamiman, man ota-onamga etm u qizi opasi rzoi bomadi db ota-onami kongli kotarldi juvonni nma qilardin db kopla gapirdi lekin yuragm adoyi tamom boldi nma diyshsayam xa db faqat xa db turdim lekim ulani gapi battar yuragimmi ezardi. Nma bogandayam hamma baxtli bolishini tiliman. Hich qaysi erke kishiga sevganiga baxt tilab qolishde og’ir qayg’u nasb qimasn. Xurmat bilan UmiDShoX

  4. Odamla gapiradi boshim eglb qoladi dimza lekin osha odamla gapiradgani barbur gapiradi it akillab qoladi 2-3yil gapirar lekin odamla barbur gapiradi gap sozdan qorb yashagan odam umuman baxtli bolomidi db oyliman yurega qalbga qulo solili

  5. Углингиз агар ростдан хам уйдан унинг олдига кетиб колган булса демак уни севади. Куни кушнилардан уялманг улар хаммаси барибир вакт утиши билан вокеадан хабар топади. Углингизга канча Маликани канча ёмонласангиз шунча ундан узоклашасиз. Ундан кураси кичкина туй килиб беринг. Шунда ота-оналик вазифангизни бажарган буласиз. Вакти келиб узи тушуниб етади, лекин унда кеч булади. Сизни вазифангиз огохлантириш халос. Уйда жанжал килиш бошка фарзандларингизга ва узингизга рухий тасирини утказмай колмайди. Сиздан факат кунглингизни кенг килиб арконни узун ташлаб куйиш талаб килинади халос.
    Бор кучингизни бошка фарзандларингиз камолига сарфланг. Вакт олий хакам..!

  6. Hamma gapirgan gaplar 0 ga teng betta Ota ona ga hurmat qani utkinchi tuygu dip Ota onadan voz kechish kk ekanmi nima emush vaqt .sabr.divosila Ona yana nima uchun sabr qilishi kk bu bolani shu darajaga uqigan yahshi ishta ishlidigon qigan insonlaga hurmat qani 30 ga chiqip uylamagan bola ota onasini, bundan ham ogir gunox bormi bolani hech qanaqasiga oqlap bumidi , Ota ona bu bolani kotta qiguncha juda juda kup narsalardan voz kechgan , bu bolachi sevgi dib Ota onadan voz kechvordi u yogit 0 ga teng faqat Ota ona siga achinaman afsuski Ota onani topib bulmasligini juda kupchilik tunmiyapti ,.sevgi divosila balo battar divosila hammasi biirrr tiiyiinn Ota va Ona ning oldida unaqa juvonlani miliontasini tosa buladi lekin Ota va Ona ni million dollarin busayam topomidi ertaga

  7. Betta fikr berip maslahat bervotkanla hammasi oldin chuqur uylap kurilade keyin maslahat berila hammasi yosh bolani gapi nimamush kichkina tuy qilip berin divosila hich narsa qibermen yoki mani tanla deng yoki ketvur dip etin bir umr qiynalganizdan kura 1 kun qiynalin oldin hammela shu odammi urniga quyip kurilade uzilani keyin fikr bildirila buyodagi berilvotkan fikrlayam juda sayoz va juda buush

  8. Avvalam bor Assalomu Alaykum men
    Xam xuddi Akmalga uxshab uzidan katta ayol bn yashiytigan bolani taniyman ota onasini qarshiliklariga qaramasdan yashab yuripti! Bu xolatga indamasdan kuz yumib chidash kere digan insonlarga ikki ogiz suzim!
    Bizni bu dunyoga keltirganda onalarimiz bir ulip tirilarkan shunday ekan onalarimizdan jon qarzimiz bor, uldim yondim sevgi muxabbatni dip ota onamizni qon yiglatish ikki dunyomizni kuyishi emasmi, tugilganimizdan shu kungacha emay edirgan kiymay kiydirgan insonlarni bir umir elkamizda kutarib yursakxam qarzimizdan qutilolmaymiz axir, Akmalni urush janjal bilan emas yaxshi gap bilan qaytarish kere faqat shunaqa yaxshi tushuntira olish kereki tushunsin xatosini,
    Maslaxatim xali kech emas qaytarish kere, taqdirga tan berib yashash bu juda katta xatolik ,bu suzlar shaxsiy fikrim kimgadur gaplarim ogir botgan bulsa uzur suriyman.
    Aktam

  9. Ман маслахат беришга ешлик киламан,ешим 31 да дархол ажратиш керак умуман хеч кайси кадриятларга тугри келмайди …Йулини топинг керак булса хар кандай йулдан фойдаланинг мани фикрим шу …

  10. Hayotda hamma narsa boladi

  11. insonni yowi hayotiga bogliq emas har qanday waroitda ham oila muqaddasligini tuwumsa boldi deb oyliman teng yow bolib baxtsiz boliw ham mumkin . Allox insonga har hil sinovlar beradi balki bu ham bir sinovdir ogliz uchun .lekn sevgi yow tanlamaydi deyiwadi bu bugungi yoki kechagi gap emas bu azaliy gap. Ogliz balki u ayolni chindan sevar allox wu ayolni pewonasiga yozgandr. Wuni unutmangki pewonaga yozilgani boladi undan kopi ham kami ham bolmidi .boliwi kere bolgan narsani siz qaytarolmisiz

  12. Ҳамма муҳокамалани ўқиб чиқидим аммо шуни эсдан чиқармаслик керакки ҳеч бир ота-она фарзандига ёмонликни раво кўрмайди. Ота-онани йиғлатган фарзанднинг бири икки бўлмайди, косаси оқармайди, турмиши ширин, ҳаёти фарвон бўлмайди. Ота-онани йиғлатган фарзанднинг охирати обод бўлмайди. Шундай экан ота-онанинг насиҳатидан четга чиқмай, улар нима деса шуни маъқул кўриш мақсадга мувофиқ бўлади.

  13. Ёш йигитларни йулдан ураётганларга Оллох инсоф ато этсин. Амин. Афсуски, улар купайиб кетяпти.

  14. Xammanarsani yaxshi tomonini o`ylash kerak faqat yomon tomoni o`ylasez yomon bo`lib ketvuradi bu taqdir agar xudo shuni xolagan bo`sa siz xichnarsa qilomisiz yoki teskarisi xudo shuni xoxlamagan bo`sa ular xichnarsa qilomidi….

  15. Assalomu alaykum. O’g’lingizdan voz kechmang aslo!!! Bu bilan faqat o’zingizga va o’g’lingizga zulm qilgan bo’lasiz! Zulm qilguvchi, ya’ni zolim oxiratda Allohning g’azabiga uchraydi!. O’g’lingiz balki xato qilayotgandir, uning «ko’zi ko’r va qulog’i kar»dir. Unga to’g’ri yo’l ko’rsatib ovora bo’lib o’zingiz va o’g’lingizni qiynamang, baribir «eshitmaydi» va «ko’rmaydi». Shunchaki taqdirga tan berib «keliningiz»ni qabul qiling. Taqdirga tan bering! Taqdirga tan bermaslik, bo’ysunmaslik takabburlikdir! Abdulla Qodiriyning «O’tgan kunlar» asarini eslang. Ota-onani roziligisiz farzand uylandi, lekin baxti uzoqqa cho’zilmadi. Ota-onani qistovi bilan farzand uylandi, lekin oilaga faqat baxtsizlik kirib keldi. Shundan xulosa qilib o’zingiz tanlang. Sizning qistovingiz bilan uylansa, o’g’lingiz faqat va faqat baxtsiz bo’ladi! U o’zi xohlaganiga uylanishi kerak. Insonni biror narsaga majburlash islomda yo’q, ya’ni birovni majburlaydigan odam musulmon emas(!), ehtiyot bo’ling! Agar o’g’lingiz xato qilgan bo’lsa bir kun buni albatta tushunadi, va ajrashib boshqasiga uylanadi. Nima bo’lganda ham o’g’lingizning fikrini hurmat qiling. Ajrashib ketsa o’g’lingizning farzandini o’zingiz bilan olib qoling. Chunki Imom Buxoriyning sahih hadislarida aytilishicha, Farzand otaning mulki, uning moli ham, joni ham, butun borlig’i bilan! Hech kim o’lgani yo’q bo’lsa, nevarali bo’layotgan bo’lsangiz nimadan g’am chekasiz?, hech bo’lmasa nevarali bo’layotganingizga shukr qilsangizchi! Bilib qo’ying, dunyoga keladigan farzandning bir umrlik ruhiyati o’sha farzand homilasi paydo bo’lgan vaqtdagi ota-onaning ruhiyatiga bevosita bog’liqdir! Ayolini yoqtirmagan erkakdan ruhi majruh farzandlar dunyoga keladi!!! Sizga shunday nevaralar kerakmi? Shuning uchun Sizga maslahitim – o’g’lingizni majbulamang! Juvonga uylanish harom ish emasku!

  16. Ассалому алайкум бу вокеани укиб жуда хам хайратландим

  17. Пайгамбаримиз с.а.в айеллари Билан уртасида 10 ешмас 15 еш фарки бор Эльербек

  18. Шоира опа Бунде вокеалар хозирда жуда куп содир булмокда айникса узбеклар уртасида

  19. Бунде вокеа маниям бошимдан утди мае ектирган узимдан 13 еш котта еди котта углидан 6 еш котта едим уч йил давомида брига юрдик охирги уч йилда никох укитдик бундан ота онамни хабами её еди мае россияда едим холажон бунака вактда кузизга хеч Нарва куринме коларкан мана ажрашганимизга бугун 1 йил булди

  20. Мае жуда хам котта пул топардим узим мехнат килиб очган кафеим бориди никох кургандан сунг хаммаси чаппасига кетди

  21. Карзга ботиб кетдим у жувон мандан узокле бошлади кафеими епдим Гилада бир угил бир кизмиз мандан кичкина синглим бор ман оилам бу нарсадан хабар топишидан куркардим у жувон бирга тушган расмимизи вацапга куйди буни курган отам сразу телефон килди отам манга жуда хам ишонарди ман отамни ишонтириб хаммаси яхши еканлигини айтдим ман у жувонга газаб Билан тел килдим ва сукдим расмни обташашлигини буюрдим

  22. Бироздан сунг онам кунгирок килди онам хорланиб йиглаб кайт болам кел енимга узим снега еш кизни обераман келишинга туй киламан дБ йиглади ман кулок сомадим хозир шу сузларни езаетиб кузим жикка еш

  23. Хуллас отам Келли олдимга отами карорига Карши чикиб кетмаслигими айтдим улар жуда хам хайратда едилар узгариб кетганимни куришиб онам телефон килиб срок куйди шу махалга бормасам мени онам улган дийор диди кийин виждоним бирданига уйгониб отам Хаима карзларими бериб рус юртидан олиб кетди

  24. Лекин барибир унда кунглим бор еди Унга индамасдан кетдим борганимда онам мандан ранжиган ва гапирмас еди онам сезарди хали хам унда кунглим борлигини уйга келганимдан сунг икки кундан кийин масжидга бир домлага обориб укитишди узимни хам исломдан диндан хабардор едим аммо бундай вактда шайтоний хис туйгудан кечиш кийин буларкан укитгандан сунг узимни енгил хис килай бошладим елкамдан тог агдарилгандай булди Унга булган мухаббат нафратга айланди у телефон килса газабланардим сукинардим беодоб сузлар Билан

  25. Мани хам туйим булди хозирда ота онам Билан биргаман аммо утмишни есласам онамни хурлаганини есласам виждоним кийналади хозирги Кунда ака укаларга маслахатим узингиз ектирган ва ектирмаган кизларни кулидан чой канд вахоказо нарсаларни омаслигизни сураб коламан хозирги Кунда купол килиб гапирганда бундай айеллар иссик совук киб куйишади бури охири яхшили бн тугамиди

  26. Ассалому алайкум Опа Оллоим сизга сабр кантат бериб мададкор булсин! Мен бу ишларни 24 йилдан бери куриб муолажасини килиб тажрибадан утказиб келяпман. Углингиз тахминан исситиш сехрига мубтало булганга ухшаяпти. Бу холатда у уз ихтийорида булмайди. Сехр тасириостида булади. Уни аломатлари булади. Онангни танлайсанми йо хотинними деб савол килинса хотинни танласа демак угил иситилган булади. Айолни курмаса тура олмайди, бесабаб рашк килади, айолга курларча итоат килади, жинсий хайотгага берилиб кетади. Уни бир неча муолажасини килганман. 16 йошли Киз 56 йошли одам Билан кочиб кетган Эди. Тутиб келиб киздан суралса Севаман дед жавоб килган. У Билан кетаман деб туриб олган. Рукия килиб укиганимда сехр ботил булиб Киз ихтийорсиз бу ишни килганини айтиб каттик пушаймон булиб йиглаган. Афсуски сехр туфайли иффати поймол булди.углингизни хам ушлаб боглаб муолажа килинса инша оллох сехр ботил булиб асл холатига келади. Булмаса манкуртга айланиб мажнун холатига боради. Афсуски бундок Ишлар купайиб кетди .

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*