Одамни билмоқчи бўлсанг…

photo_2016-12-26_09-34-11

Дунёнинг қадим маданиятга эга халқларидан бўлган форсларнинг мақоллари уларнинг  маънавияти, яшаш фалсафасига хос барча хусусиятларни ўзида жамлаганки, бу оғзаки ижод намуналарини ўқиган киши ўзига хос зукколик, кузатувчанлик ва зийракликни яққол ҳис этади.

Секин юрсанг ҳам манзилга етасан.

* * *

Кўр кўрни топар, сув — нишабни.

* * *

Аҳмоқнинг кўргилиги – тилидан.

* * *

Бошқаларники турганда, ўз айбинг кўринмайди.

* * *

Дўстингни хафа қилганинг – душманингни тақдирлаган билан тенг.

* * *

Битта чўлоқ от бир тўда эшакдан афзал.

* * *

Зулматда қолса, ҳатто душманлар дўстлашади.

* * *

Оловсиз тутун бўлмас.

* * *

Ақлли кўринишга уриниш оқил бўлишга халал беради.

* * *

Дори баъзан заҳардан хавфли, оғу эса баъзида шифо.

* * *

Луқмангни оғзингнинг ўлчамига қараб тишла.

* * *

Ўз-ўзини мақташ – қуруқ пахтани чайнашдек гап.

* * *

Ит сув ичгани билан денгиз суви ҳаром бўлмайди.

* * *

Манман одам – илмдан йироқ.

* * *

Туяни тақалашса, бурга оёғини тутибди.

* * *

Одамнинг душмани уч хил: ўзининг душмани, дўстининг душмани ва душманининг дўсти.

* * *

Қайси қўлинг билан узатсанг, шу қўлинг билан оласан.

* * *

Сабрнинг ўзи аччиқ, меваси ширин.

* * *

Совуқ сўз душманлик келтиради, душманлик эса фалокат.

* * *

Одамни билмоқчи бўлсанг, у билан сафарга чиқ.

* * *

Илон пўстини ўзгартирса ҳам табиатини ўзгартиролмайди.

* * *

Бошқанинг кулфатидан бахт қидирма.

* * *

Тулкидан гувоҳ сўрашса, думини чақирибди.

* * *

Отилган тош чўлоқнинг оёғига тегади.

Манбалар асосида ХУРШИДА тайёрлади.

Мақола 953 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*