Одам – ўқилмаган китоб

photo_2016-11-26_09-47-12

Баъзилар бошқаларни ўзига ўхшаб фикрламагани учун ёқтиришмайди.

*   *   *

Нотиқлар ўзлари ишонмайдиган гапларга бошқаларни ишонтирмоқчи бўлишади.

*   *   *

Ҳар бир одам – ўқилмаган китоб, дейилганидек, биз қўпинча бу китобнинг мазмунига эмас, муқовасига қараб, баҳо берамиз.

*   *   *

Бир вақтлар “Дўпписи тушиб кетса, пулга олдиради”, деган гаплар бўларди. Бугун хизмат кўрсатиш соҳаси анча ривожланиб кетди. Агар топиш-тутишингиз яхши бўлса, дўппингизни тушириб, яна олиб берадиганлар топилади.

*   *   *

У узатилгандан олганини, яна бир қанча санаб ҳамёнига жойлагач, қўлини совунлаб ювди. Энди ҳалоллик ҳақида маъруза ўқигани чиқади.

*   *   *

Кўпчилик омадга умид боғлайди. Лекин ўзимиз ғафлат уйқусида бўлсак, омад эшигимизни қоқа-қоқа қайтиб кетганини ҳам сезмай қолишимиз мумкин.

*   *   *

Баъзи расмларни кўрсангиз, худди тирикдек таассурот қолдиради. Баъзи тирик инсонлар эса суратга ўхшаб кетади.

*   *   *

Кундалик истеъмолда ширин асал ҳам, аччиқ қалампир ҳам керак. Фақат уларнинг ҳар бирининг ўрни ва меъёрида ишлатишни билиш керак!

*   *   *

“Телефон хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида” деган жавобни эшитганда, ўйланиб қоласан: телефон-ку майли-я, баъзи бир одамлар ҳам ўз хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида қолиб  кетмаяптими?

*   *   *

Айрим инсонларнинг қилмишини кўрганда, каламуш уялар, илон пўст ташлар экан.

*   *   *

Бошқаларни пастга уриш билан ўзинг кўтарилмайсан.

 

Мақола 624 марта ўқилган

1 Комментарий для Одам – ўқилмаган китоб

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*