Санъаткорнинг очиқ-сочиқ кийинганини танқид қилсак ғийбатчи бўламизми ёхуд мулоҳаза админидан мана шундай фикрловчиларга очиқ хат

PicsArt_1470115239421

Сайтимизда бир нечта санъаткорларнинг очиқ кийинганини танқид нишонига олиб, ўз мулоҳазаларимизни билдирган эдик. Аммо аксарият фойдаланувчиларимиз мазкур мақолаларни «майдалашиш»га, «ғийбат»га йўймоқдалар.

Миналарни зарарлантирувчи сапёр шу касбни танлар экан бир кунмас бир кун албатта бомба зарбидан вафот этишини билиб, буни бўйнига олиб шу касбни танлайди. Санъаткорлар ҳам худди шундай. Улар ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлишини, жамоатчилик унинг ҳар бир ҳаракатларини муҳокама қилишини билиб туриб эл олдига чиққан. Эл олдига чиққач эса…

Бизга маълумки, кўпчилик машҳур инсонлардай бўлишга, улардай кийинишга ҳаракат қилишади. Хўш, биз майдалашмасак, ғийбат қилмасак ўзбекнинг номуси қаерда қолади?!

Мана шундай мақолаларни ғийбатга йўяётганлар, ғийбат қулоққа ҳеч кимга эшиттирмасдан айтилади. Бизнинг мақолаларни эса минглаб одамлар ўқимоқда.

Аллоҳ кўрсатмасин ўзингизнинг синглингиз ана шундай кийинса борми, нималар қилишингизни тасаввур қилмоқдаман агар ғурурингиз бўлса.

Санъаткорда шахсий ҳаёт бўлмаслигини ҳам унутманг. Улар мана шу нарсаларни бўйнига олиб катта саҳнага қадам ранжида қилган. Биламан бизнинг мақолаларимиз билан улар бу ишларини ташламайдилар, лекин жим қараб тургандан нимадир дейишни афзал биламиз.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, биз майдалашаверамиз, ғийбат қилаверамиз. Бу бизнинг эркаклик, ўзбеклик нуқтаи назаридан вазифамиз!

Санъаткорларнинг беҳаёларча қилиқларига ва очиқ-сочиқ кийимларига тоқат қила олмайдиган, ўзбек қизларини ўз синглиси-опасидай кўриб, уларни ёд ғоялардан, номуссизликдан ҳимоя қилиш учун ҳар нега тайёр админингиз

Абдували Қурбонов

Мақола 2 208 марта ўқилган

7 Комментариев для Санъаткорнинг очиқ-сочиқ кийинганини танқид қилсак ғийбатчи бўламизми ёхуд мулоҳаза админидан мана шундай фикрловчиларга очиқ хат

  1. Абдувалижон укбойим сизнинг мақолангизни ýқиб жамиятимизда сиздек ориятли йигитлар борли гидан севиндим.
    Аёлни эьзозлаш, унга эҳтиром кýрсатиш ýзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир.
    Лекин ҳаё, ибо, иффат, фаросат, орасталик, назокат, самимийлик,уддабуронлик,гýзаллик чинакам маьнавиятли аёлларимизга хос фазилатдир.Ҳар бир эркак учун онаси,опа-синглиси, аёли, қизи ва бошқа яқинларининг номуси ҳамма нарсадан устун туради деб уйлайман. Бироқ нақ ичкийимда баданини кýз кýз қилиб чиқадиган ýзбек аёллари ва қизлари(саньаткор аёлларни назарда тутдим)нинг ака-укалари, турмуш ýртоқлари(агар бор бýлса)ни даюс деб атагим келади. Уларда нафсоният йýқми,аҳли аёлининг шу кýринишида чиқишларига ҳеч муносабат билдирмаса? Ёки ундай аёлларнинг оиласида эркакнинг ýрни умуман бýлмаган. Абдували укам сизга раҳмат,бунинг ҳеч қандай ғийбат жойи йýқ. Танқидий муҳокамангизни давом эттиринг.Орамизда мана шундай ҳаёсизларга ýрин бýлмасин. Зеро биринчи президентимиз И.Каримов:»Жамият маданиятсиз, маьнавий-ахлоқий қадриятларсиз яшай олмайди. Уларни писанд қилмаган жамият пировард-оқибатда таназзулга юз тутади….» деган эдилар. Шу фикрдан келиб чиқиб сиздекларни маьнавий-ахлоқий қадриятларимизнинг посбони дегим келади.

    Райхона РАХИМОВА
    ПЕДАГОГ

  2. Aslida biror ayol san’atkorning bexayolarcha ochiq-sochiq kiyingani unchalik katta fojia emasdek tuyuladi. Oddiy xalq yoki kôpchilik yoshlar bu kabi voqealarni kôraverib oxirgi paytlar kôzi ôrganib qolmoqda. Zamonaviy internet bunday xayosiz voqealarni juda tezlik bilan ommaga yetkazmoqda. Kundalik internet saytlarida hali bu san’atkor bunisini haqorat qilgani, turli arzimas sabablar bilan oilasi buzilayotganini kuzatib boryapmiz.
    Lekin afsuski, kôpchilik yoshlarimiz aynan mana shunaqa ayol yoki erkak san’atkorlarga taqlid qilishayotgani barchamizga ma’lum. Bu juda katta muammo aslida…
    Aynan mana shunday yengil-yelpi hayot tarziga ôrgangan san’atkorlar, ularning yurish-turishi, yashash tarzi yoshlarimiz ma’naviyatida ulkan bôshliqni paydo qilmoqda. Buni yevropa mamlakatlaridan kirib kelayotgan «ommaviy madaniyat»ning buzg’unchi g’oyalaridan hech bir kam joyi yoki salbiy ta’siri yoq!
    Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev saylovoldi ma’ruzalaridan birida juda kôp muammolar bilan bir qatorda xalqimiz ma’naviyati xususida shunday dedilar «Bugun barchamiz televideniye orqali namoyish etilayotgan koreys va hind seriallarini yotib olib, oilaviy qoldirmasdan kôramiz. Lekin kitob ôqimaymiz!». Aynan mana shu jumla orqali Prezidentimiz yuqoridagi «ma’naviy bôshliq» degan muammomizga yechim topib berdi.
    Bu gaplarining amaldagi ijrosi sifatida yirtimizning eng chekka shahar yoki tumanlarida «Prezident kutubxonasi»ni tashkil qilish va yetarli barcha shart-sharoitlarni yaratish ishlari boshlandi.
    Qisqa qilib aytganda xalqimizning yoki yoshlarimizning ma’naviy ongi haqida gap borar ekan. Bunga salbiy ta’sir kôrsatuvchi har qanday kichik muammo ham katta muhokama qilinishi shart deb ôylayman.

    Sherzod Farhodovich
    UzMU jurnalistika fakulteti talabasi

  3. Абдували ака , Сизга катта рахмат, Менимча Сизни фикрингиз факат ДАЮСЛАРГА ёкмайди , ( Даюс сузини таржимасини билишса , узларини ким эканликларини билиб олишади )

  4. Абдували, рахмат сизга. Ўзбек аёли ҳаёси, ибоси билан гўзал. Очиқ кийинувчи санъаткорларни умуман ҳеч қандай саҳнада рухсат бермаслик керак. Улар ўзбек деган номга доғ туширишяпти. Буни нафақат саҳнадагиларга, балки ҳар биримиз оиламиздан бошлашимиз керак, бу билан биз жамиятимиз ривожига ҳисса қушган бўламиз.

  5. Bolaligimizda sevimli san»atkorlarimizning rasmlarini yug’ar edik, ular albomlarimizni ham bezagan…biz uchun ular o’zgacha orzi edi…hozir farzandlarim negadir xech bir san’atkorni o»z kumirlari deb dilishmaydi…shungayam shukur qilaman….

  6. Жуда тугри ва долзарб мавзу

  7. Бундай мақолаларни жуда кўп бериб бориш керак.Балки ана шунда ғарибона ғарбга берилишдан тийилармиди айрим санъаткорлар. Умуман маданият соҳасининг мутасаддилари, айрим хусусий телеканаллар ғарбга очиқчасига тақлид қилган ҳолда кийим кийиб олган айрим санъаткор аёлларнинг либосларини назоратга олишлари керак.Айниқса, номи «миллий» деб аталган телеканалда миллийлигимизга мос келмайдиган либосларда намоён бўладиган бошловчилик қиладиган (санъаткор)лар киши ғашига тегади.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*