Ўзидан нур таратувчи профессорнинг сири нимада эди?

photo_2016-10-25_19-48-22Москва университети кимё профессори Семён Волфкович лабораторияда фосфор моддаси билан жуда кўп ва узоқ илмий тажрибалар олиб борган. Иш жараёнида газсимон фосфор олимнинг кийимларига ўрнашиб, шимилиб қолар эди. Шу туфайли ҳам академик ишдан сўнг қоронғи Москва кўчалари бўйлаб пиёда уйга қайтаётганида, унинг кийимлари мовий рангдаги шуъла таралиб турар, поябзалидан эса учқун чиқаётгандек таассурот уйғотар эди.

Одатда академик ўз ортидан ҳайрат билан эргашиб келаётган авом оломонга эътибор бермасди. Бироқ, асл моҳиятда бехабар бўлган саводсиз Москваликларнинг орасида, университетда ишлайдиган, кечалари ўзида ёғду таратадиган «ўзга сайёралик», «нариги дунёдан келган кимса» ҳақида уйдирмалар тарқалиши учун бу нарса етарли бўлган.

Мақола 623 марта ўқилган

1 Комментарий для Ўзидан нур таратувчи профессорнинг сири нимада эди?

  1. Ха бу олим жуда акили кимёгар инсон булган !!!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*