Китоб туманидаги номаълум қабр тергов-суриштирув ишларидан сўнг кимга тегишли эканлиги аниқланди

egVlZ3h0wKBNYnESM585zPmwjo-dBf-kКитоб туманининг Қушбоши қишлоғида юз берган воқеани эшитган одам борки, бир зум карахт аҳволга тушади. Бу ишни кимлар қилган? Нега? Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Қишлоқда бир оила бўлар эди. Эр-хотиннинг тинимсиз жанжали туфайли, бу оилани қишлоқдаги барча яхши биларди. Кунларнинг бирида Моҳира (исм-фамилиялар ўзгартирилган) навбатдаги жанжалдан сўнг, болаларини етаклаб, ота уйига қайтди. Укаси Шоҳруҳ калтак еган опаси ва қалтираб турган беш нафар жиянини кўриб, қўли мушт бўлиб тугилди.

Қишлоқдошининг тўйида ичиб маст бўлган Турғуннинг ёдига ота уйига аразлаб кетиб қолган хотини тушди ва қайнотасиникига йўл олди. У ерга боргач, болаларига бақира кетди. Бу пайтда Моҳира ишда эди. Болалари отасидан қўрқиб, тоғаси Шоҳруҳнинг ортига беркинишди.

Хуллас вазият таранглашиб, Шоҳруҳ поччасини ура кетди. Бақир-чақирлардан кўчага чиққан, Моҳиранинг қариндоши Жўрабек ҳам Шоҳруҳга қўшилди. Охири калтак оғириға чидай олмаган Турғун хотинини урмасликка қасам ичади ва ичкари уйлардан бирига кириб ётади.

Моҳира ишдан келгач, болаларидан бўлган воқеани эшитади ва эрининг ёнига киради. Аммо бу пайт Турғун жон таслим қилган эди. У бу хабарни укаси ва Жўрабекка етказади.

Шоҳруҳ ва Жўрабек Моҳира ва болаларини уйига жўнатиб юборади ва ўзлари Турғуннинг жасадини олиб тутзор томон юришди. Одамлар шубҳаланмасликлари учун Турғунга қўшиб, ўлган итнинг ҳам жасадини кўмиб юборишди.

Моҳира уйга боргач, қўшнилар ундан эрини сўрай бошлашди. Аёл укаси ўргатганидек уни ишлагани Қозоғистонга кетганини айтарди. Аммо бу ҳолат Турғуннинг қариндоши Сардорни ҳушёр торттирди. Чунки қариндоши эски паспортда юрганлигини, бу билан хорижга чиқиб бўлмаслигини яхши тушунарди.
Турғунни қидириш ишлари бошлаб юборилди. Айбдорлар қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан айбланувчилар Шоҳруҳ Тўраевга 16 йил муддатга, Жўрабек Ходиевга 15 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Манба: KUN.UZ

Мақола 1 111 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*