Нигериялик фуқаро 97 та рафиқасининг устига яна уйланмоқчи

1476952344_580874442ec50Муҳаммад Белло Абубакарнинг 185 нафар фарзанди бор.

2008 йили Нигерияда 86 марта оила қурган киши сифатида машҳурлик қозонган Муҳаммад Белло Абубакар айни вақтда яна уйланиш истагида. Бу ҳақда у Нигериянинг “Vanguard” газетасига берган интервьюсида айтган.

Аслини олганда, журналистлар унинг вафот этгани хақидаги хабарни тарқатишгач, Муҳаммад Белло Абубакар ўзининг тирик эканини, ҳали анча яшаш ва яна бир неча бор уйланиш орзуси борлиги ҳақида айтган, деб ёзади “Independent”.

185 нафар фарзанднинг отаси бўлган 92 ёшли Муҳаммад Белло Абубакар ўлими ҳақидаги хабар ҳасадгўйлар томонидан тарқатилган ёлғон эканини айтади.

Мухаммад Белло Абубакар ҳаёти давомида ҳаммаси бўлиб 107 марта уйланган. Уларнинг 10 та хотини билан эса ажрашган. Шундай қилиб, айни дамда унинг 97 та рафиқаси бор.

Умида Якубова

qalampir.uz

Мақола 641 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*