Нега юзлаб мусулмонлар Колизей олдида намоз ўқиди?

28b269adb16cf27fd03a016c5ab7ee6dИталиядаги бир гуруҳ мусулмонлар мамлакатда ибодат масканларининг ёпилишига қарши акцияда қатнашди. Акция доирасида юзлаб ислом динига эътиқод қилувчилар Колизей биноси олдида тўпланиб, жамоат намозини адо этишди, дея хабар бермоқда muxlis.uz сайти islam-today.ru сайтига таянган холда.

Италияда 1,6 миллиондан зиёд мусулмонлар истиқомат қилса-да, масжидлар етишмовчилиги бор. Улар ибодат учун жойлар ва ислом маданият марказларида жамоат намозини ўқишмоқда. Бироқ Италия ҳукумати расмий рўйхатдан ўтмаган ибодат масканлари фаолиятини тўҳтатишга қарор берган. Шу боис улар норозилик рамзи ўлароқ Колизей олдида намоз ўқишган.

Мақола 1 134 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*